Коинотдан табрик, "Келажак олимлари", космонавт ташрифи— Тошкентда фестиваль давом этмоқда

© Sputnik/ Александра ТерёхинаВ Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Oбуна бўлиш
Фестиваль Ўзбекистоннинг 13 шаҳрини қамраб олди. Тошкентда космонавт билан учрашув ва ёш ихтирочилар танлови бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкент политехника музейида бешинчи бор ташкил этилаётган "НАУКА 0+" халқаро фестивали давом этмоқда. 7–8 ноябрга мўлжалланган тадбир "БРИКС+ очиқ илм-фан ҳафталиги" доирасида ўтказилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу йил фестиваль илк бор Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олди. 13 шаҳардаги 20 та майдончада 70 та илмий-оммабоп маъруза, 2 минг квадрат метрдан ортиқ интерактив кўргазмалар, маҳорат дарслари, интеллектуал викториналар ва илмий шоулар ташкил этилди.
© Sputnik/ Александра ТерехинаВ Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
Фестивалнинг асосий мавзуси — "Сенинг коинот оламинг". У инсоннинг космосга илк парвозининг 65 йиллигига бағишланган.
Очилиш маросими ҳам космик парвоз руҳида ўтди: иштирокчилар рамзий старт тугмасини босиб, илм-фан оламига саёҳатни бошладилар.
Меҳмонлар учун яна бир ўзига хос совға — Халқаро космик станциядан (ХКС) йўлланган видеотабрик бўлди. "Роскосмос" космонавтлари Пётр Дубров, Анна Кикина ва Сергей Тетерятников орбитадан туриб фестиваль иштирокчиларига муваффақият ва янги кашфиётлар тиладилар.
© Sputnik/Александра ТерёхинаВ Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали раҳбари Николай Волков илм-фанга қизиқиши физика олимпиадасидан бошланганини эслади.
"Бугун фестивалда қатнашаётган кўплаб ёшлар учун ушбу маърузалар, танловлар, викториналар ва бошқа тадбирлар ўз ҳаёт йўлини танлашга, келажакда шуғулланадиган илмий йўналишини белгилаб олишга ёрдам беради", — деди у.
"НАУКА 0+" фестивалининг халқаро дастурлар бўлими раҳбари Яков Гордеев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида тадбирнинг географияси кенгайиб бораётганини таъкидлади.
"НАУКА 0+ фестивали меҳмондўст Тошкент шаҳрида юбилей — бешинчи бор ўтказилмоқда. Ўз вақтида Москва давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничий ташаббуси билан бошланган фестиваль халқаро миқёсдаги нуфузли тадбирга айлангани ва бу йил Ўзбекистонда мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олгани қувонарлидир", — деди у.
Гордеевнинг фикрича, бундай тадбирлар олимлар билан илм-фан ва технологияларга қизиқувчиларни бир-бирига яқинлаштиради, болалар ва катталарга янги билим ҳамда таассуротлар беради.
Ёш ихтирочиларнинг ютуқлари
Бу йил Ўзбекистонда фестиваль доирасида илк бор "Келажак олимлари" танлови ташкил этилди.
Танловнинг ярим финаллари ҳудудлардаги ихтисослаштирилган мактабларда бўлиб ўтди ва уларда иштирокчиларнинг ишлари ҳудудий ОТМ олимлари ҳамда соҳа ҳамкорларидан иборат ҳайъат томонидан баҳоланди. Финал босқичи эса М. В. Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида ўтказилиб, унда жами 70 та лойиҳа намойиш этилди.
"Болалар учун бу илм-фан ва муҳандислик сари қўйилган илк қадам, ўзига хос кашфиётдир. Менимча, айни шу ёшда уларни қўллаб-қувватлаш ниҳоятда муҳим", — деди танлов директори Сергей Сергеев.
Космонавт билан учрашув ва амалий тажрибалар
Фестиваль иштирокчилари Москвадан келган синовчи космонавт, Ю. А. Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш маркази бошлиғи ўринбосари Андрей Бабкин билан ҳам учрашдилар.
© Sputnik/ Александра ТерехинаВ Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
В Ташкенте проходит юбилейный Международный фестиваль НАУКА 0+
У Санкт-Петербургдаги "Коинот сари йўл" космик музейи мудири Зоряна Лужная билан биргаликда космонавтларнинг махсус кийимлари, парвоз хавфсизлиги технологиялари ва космосга учишдан олдинги тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Фестиваль доирасидаги тадбирлар "Россотрудничество" ваколатхонаси, МИФИ, МДУ ва Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиаллари, шаҳар планетарийси ҳамда Тошкент вилоятидаги илмий муассасаларда ҳам ўтказилди.
Политехника музейидаги интерактив майдончалар айниқса болаларда катта қизиқиш уйғотди.
"Фестивалга бутунлай тасодифан келиб қолдик: кўчадан ўтиб кетаётиб, болаларимиз жуда яхши кўрадиган политехника музейи ёнидаги байроқчаларни кўриб қолдик ва кириб, ажойиб муҳитга ошно бўлдик", — деди тошкентлик Алекса ва Стефаннинг онаси Елена Кочкина.
Унинг айтишича, болалар бу ерда гаджетларни унутиб, илм-фан оламига шўнғиган. Улар мустақил тажрибалар ўтказиб, илмий экспериментларда фаол қатнашмоқда.
Фестиваль 8 ноябрь куни ҳам давом этади. Меҳмонларни янги илмий тажрибалар, кўргазмалар ва қизиқарли машғулотлар кутмоқда. Политехника музейидаги асосий майдончага кириш бепул.
Тадбир Россия Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда МДУ томонидан Россия ва Ўзбекистон Фанлар академиялари кўмагида ташкил этилган. Унинг бош ҳамкори — Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси. Ўзбекистондаги ташкилий ҳамкор — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази.
Интервью первого зампреда правительства РФ Д. Мантурова гендиректору медиагруппы Россия сегодня Д. Киселеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Мантуров: РФ Ўзбекистонга биринчи космонавт лойиҳасида ёрдам беришга тайёр
Янгиликлар лентаси
0