Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik / Мария ДевахинаКошка у батареи, архивное фото
Кошка у батареи, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2026
Oбуна бўлиш
Дастлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларга иссиқлик берилади. Иситиш учун тўлов хизмат амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 7ноя — Sputnik. Тошкентда 2026−2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик берилади. Шу кундан бошлаб кўп квартирали турар жой биноларини ҳам иситиш тизимига улаш ишлари бошланади.
Иссиқлик таъминоти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Иситиш учун тўлов эса хизмат амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.
Хонадонда иссиқлик бир маромда тақсимланмаса, аҳолига уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниясига мурожаат қилиш тавсия этилади. Чунки бино ичидаги иссиқлик тақсимоти ва ички тизимларнинг соз ишлаши бошқарув ташкилоти масъулиятига киради.
Иссиқлик тармоқларида авария юзага келган тақдирда “Veolia Energy Tashkent” компаниясининг 1347 ёки (71) 200−00−56 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, @vet_pokazaniya_bot Telegram-боти орқали ҳам мурожаат юбориш мумкин. Бот ҳафтанинг барча кунлари, сутка давомида мурожаатларни қабул қилади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9 ноябрь куни шимолий ҳудудларда, 10−12 ноябрь кунлари эса мамлакатнинг қолган қисмида об-ҳаво кескин ўзгаради. Ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Тунда ҳарорат 0…+5 даражагача, шимолда −2…−7 даражагача, кундузи +7…+12 даражагача пасаяди.
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилади
Янгиликлар лентаси
0