https://sputniknews.uz/20261107/hisobvaraq-faktura-61813039.html
Ўзбекистонда ҳисобварақ-фактура реестрларини чоп этиш талаби бекор қилинди
Ўзбекистонда ҳисобварақ-фактура реестрларини чоп этиш талаби бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби учун янги ҳисобот шакллари ҳам тасдиқланди. 07.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-07T13:07+0500
2026-11-07T13:07+0500
2026-11-07T13:07+0500
жамият
ўзбекистон
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36342137_0:0:3068:1726_1920x0_80_0_0_66069452a49ac18651350447dff30a48.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда солиқ даври якунлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини чоп этиш, саҳифаларини рақамлаш, тикиш ва мавжуд бўлганда муҳр билан тасдиқлаш талаби бекор қилинди.Солиқ ҳисоботлари шаклларига киритилган ўзгартишларни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказди.Аввал солиқ тўловчилар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай реестрларни чоп этиши, саҳифаларини рақамлаши, тикиши ва мавжуд бўлганда муҳр билан тасдиқлаши шарт эди. Эндиликда ушбу талаб бекор қилинди.Шунингдек, электрон шаклда юритиладиган реестрларнинг қўшимча варақларини чоп этиш ва уларни тегишли солиқ даври ҳужжатларига илова қилиш ҳам талаб этилмайди.Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби учун янги ҳисобот шакллари тасдиқланди.Ушбу шакллар асосий фаолият турлари умумий овқатланиш, савдо ёки хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган тадбиркорлар учун реализациядан олинган барча айланмаларга нисбатан 6 фоизлик ҚҚС ставкасини ва фойда солиғининг ноль ставкасини қўллаш имкониятини назарда тутади.Ўзгартишлар юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича ҳисобот шаклига ҳам киритилди.Тегишли шаклга "Солиқ солинадиган база" ва "Самарасиз фойдаланилаётган ер участкалари" бўлимлари қўшилди.
https://sputniknews.uz/20261014/ozbekiston-soliq-imtiyozlar-61187615.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36342137_349:0:2730:1786_1920x0_80_0_0_182fffae91c2387c568d4189a312bf94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, солиқ
жамият, ўзбекистон, солиқ
Ўзбекистонда ҳисобварақ-фактура реестрларини чоп этиш талаби бекор қилинди
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби учун янги ҳисобот шакллари ҳам тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда солиқ даври якунлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини чоп этиш, саҳифаларини рақамлаш, тикиш ва мавжуд бўлганда муҳр билан тасдиқлаш талаби бекор қилинди.Солиқ ҳисоботлари шаклларига киритилган ўзгартишларни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан
ўтказди. Аввал солиқ тўловчилар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай реестрларни чоп этиши, саҳифаларини рақамлаши, тикиши ва мавжуд бўлганда муҳр билан тасдиқлаши шарт эди. Эндиликда ушбу талаб бекор қилинди.
Шунингдек, электрон шаклда юритиладиган реестрларнинг қўшимча варақларини чоп этиш ва уларни тегишли солиқ даври ҳужжатларига илова қилиш ҳам талаб этилмайди.
Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби учун янги ҳисобот шакллари тасдиқланди.
Ушбу шакллар асосий фаолият турлари умумий овқатланиш, савдо ёки хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган тадбиркорлар учун реализациядан олинган барча айланмаларга нисбатан 6 фоизлик ҚҚС ставкасини ва фойда солиғининг ноль ставкасини қўллаш имкониятини назарда тутади.
Ўзгартишлар юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича ҳисобот шаклига ҳам киритилди.
Тегишли шаклга "Солиқ солинадиган база" ва "Самарасиз фойдаланилаётган ер участкалари" бўлимлари қўшилди.