https://sputniknews.uz/20261014/ozbekiston-soliq-imtiyozlar-61187615.html
Ёшларни ишга олиш фойдалироқ: Ўзбекистонда қандай солиқ имтиёзлари бор
Ёшларни ишга олиш фойдалироқ: Ўзбекистонда қандай солиқ имтиёзлари бор
Sputnik Ўзбекистон
Асосий енгилликлардан бири ижтимоий солиқ билан боғлиқ. Умумий овқатланиш, чакана савдо, меҳмонхона хизматлари ва компьютер технологиялари соҳаларида белгиланган шартларга риоя қилинганда тегишли иш берувчилар учун унинг ставкаси стандарт 12 фоизўрнига 1 фоизни ташкил этади. Имтиёз 2028 йил 1 январгача кўзда тутилган. Муҳим шарт – корхонада 30 ёшдан кичик ходимлар ишлаши керак, бизнес эгасининг ёши аҳамиятга эга эмас.
2026-10-14T16:56+0500
2026-10-14T16:56+0500
2026-10-14T22:21+0500
аналитика
иқтисод
солиқ
имтиёз
ёшлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61183035_0:33:2528:1455_1920x0_80_0_0_3ef1a8cd98570e9e56587c68435ae85a.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Биринчи ишни топиш ёки ўз бизнесини бошлаш ёшлар учун нафақат муваффақиятга эришиш, балки молиявий имкониятлар масаласидир.Ўзбекистонда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бандликни рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари амал қилмоқда, бу эса бизнесга харажатларни камайтириш, талабалар ва энди иш бошлаётган мутахассисларга эса ишга жойлашиш имкониятини беради.Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тадбиркорлик субъектлари орасида 30 ёшгача бўлган ёшлар 21 фоизни ташкил этган. Гап бизнес раҳбарлари ёки таъсисчилари сифатида рўйхатдан ўтган 114,5 минг нафар ёшлар ҳақида бормоқда. Бу ҳақда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.Ёшларнинг иқтисодий фаоллиги пул нисбатида ҳам ўсиб бормоқда. 2021 йилда ёш тадбиркорларнинг товар айланмаси 56 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда қарийб 242 трлн сўмга етди. 2026 йилнинг саккиз ойида бу кўрсаткич қарийб 218 трлн сўмни ташкил этди. Жорий йилнинг тўққиз ойида ёш тадбиркорлар томонидан бюджетга 9,6 трлн сўм солиқ тўланди – бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўп.Бизнес учун қандай солиқ имтиёзлари кўзда тутилган?Асосий енгилликлардан бири ижтимоий солиқ билан боғлиқ. Умумий овқатланиш, чакана савдо, меҳмонхона хизматлари ва компьютер технологиялари соҳаларида белгиланган шартларга риоя қилинганда тегишли иш берувчилар учун унинг ставкаси стандарт 12 фоизўрнига 1 фоизни ташкил этади. Имтиёз 2028 йил 1 январгача кўзда тутилган. Муҳим шарт – корхонада 30 ёшдан кичик ходимлар ишлаши керак, бизнес эгасининг ёши аҳамиятга эга эмас.Мактаб ўқувчилари, коллеж ва техникум ўқувчиларини касб-ҳунар таълими ёки амалиёт даврида ишга жалб қилган тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида назарда тутилган.Бошқа қўллаб-қувватлаш чоралар ҳам бор: қўмита вакилларининг сўзларига кўра, ўқувчи ва талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида пулли ўқув курслари, спорт тўгаракларини ташкил этиш ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди.Ўзини ўзи банд қилган, жумладан, фриланс соҳасида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.Шу билан бирга, бандлик масаласи сақланиб қолмоқда. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 285 минг нафар ишсиз ёшлар мавжуд. Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда 24 минг киши иш билан таъминланди. Октябрь-ноябрь ойларида ҳукумат ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришни режалаштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20260602/yoshlar-imtiyoz-kredit-58031089.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0e/61183035_142:0:2387:1684_1920x0_80_0_0_bb3173c1e390afeeaf598e7ee5172661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, иқтисод, солиқ, имтиёз, ёшлар, ўзбекистон
аналитика, иқтисод, солиқ, имтиёз, ёшлар, ўзбекистон
Ёшларни ишга олиш фойдалироқ: Ўзбекистонда қандай солиқ имтиёзлари бор
16:56 14.10.2026 (янгиланди: 22:21 14.10.2026) Ўзбекистонда бизнес ёшларни иш билан таъминлагани учун солиқ имтиёзларини олиши мумкин. Улар кимга ва қандай олинишини мақолада кўриб чиқамиз.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Биринчи ишни топиш ёки ўз бизнесини бошлаш ёшлар учун нафақат муваффақиятга эришиш, балки молиявий имкониятлар масаласидир.
Ўзбекистонда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бандликни рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари амал қилмоқда, бу эса бизнесга харажатларни камайтириш, талабалар ва энди иш бошлаётган мутахассисларга эса ишга жойлашиш имкониятини беради.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тадбиркорлик субъектлари орасида 30 ёшгача бўлган ёшлар 21 фоизни ташкил этган. Гап бизнес раҳбарлари ёки таъсисчилари сифатида рўйхатдан ўтган 114,5 минг нафар ёшлар ҳақида бормоқда. Бу ҳақда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ёшларнинг иқтисодий фаоллиги пул нисбатида ҳам ўсиб бормоқда. 2021 йилда ёш тадбиркорларнинг товар айланмаси 56 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда қарийб 242 трлн сўмга етди. 2026 йилнинг саккиз ойида бу кўрсаткич қарийб 218 трлн сўмни ташкил этди. Жорий йилнинг тўққиз ойида ёш тадбиркорлар томонидан бюджетга 9,6 трлн сўм солиқ тўланди – бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўп.
Бизнес учун қандай солиқ имтиёзлари кўзда тутилган?
Асосий енгилликлардан бири ижтимоий солиқ билан боғлиқ. Умумий овқатланиш, чакана савдо, меҳмонхона хизматлари ва компьютер технологиялари соҳаларида белгиланган шартларга риоя қилинганда тегишли иш берувчилар учун унинг ставкаси стандарт 12 фоизўрнига 1 фоизни ташкил этади. Имтиёз 2028 йил 1 январгача кўзда тутилган. Муҳим шарт – корхонада 30 ёшдан кичик ходимлар ишлаши керак, бизнес эгасининг ёши аҳамиятга эга эмас.
Мактаб ўқувчилари, коллеж ва техникум ўқувчиларини касб-ҳунар таълими ёки амалиёт даврида ишга жалб қилган тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида назарда тутилган.
Бошқа қўллаб-қувватлаш чоралар ҳам бор: қўмита вакилларининг сўзларига кўра, ўқувчи ва талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида пулли ўқув курслари, спорт тўгаракларини ташкил этиш ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди.
Ўзини ўзи банд қилган, жумладан, фриланс соҳасида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.
Шу билан бирга, бандлик масаласи сақланиб қолмоқда. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 285 минг нафар ишсиз ёшлар мавжуд. Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда 24 минг киши иш билан таъминланди. Октябрь-ноябрь ойларида ҳукумат ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришни режалаштирмоқда.