https://sputniknews.uz/20260602/yoshlar-imtiyoz-kredit-58031089.html
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли кредит берилади
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли кредит берилади
Sputnik Ўзбекистон
“Ёшлар бизнеси” дастури доирасида Алоқабанк 31 ёшга тўлмаганларга 7 йилгача кредит ажратади. Айрим йўналишлар бўйича 20 млн, 50 млн ва 100 млн сўмгача маблағ олиш мумкин бўлади.
2026-06-02T14:04+0500
2026-06-02T14:04+0500
2026-06-02T14:04+0500
тадбиркор
ўзбекистон
кредит
имтиёз
ёшлар
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/10/50582095_0:268:3072:1996_1920x0_80_0_0_eb816d4511460e7108603a9240ea3f56.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 31 ёшга тўлмаган ёшларга тадбиркорлик, касб-ҳунар, фриланс ва ўзини ўзи банд қилиш лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу президентнинг ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган қарорида назарда тутилган.Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга 7 йилгача кредит ажратилади. Кредит бўйича асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан эса 3 ойгача имтиёзли давр берилади.Суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар қуйидаги йўналишларга ажратилади:● хорижий тил, рақамли технологиялар ва замонавий касб-ҳунарни ўрганиш учун — 20 млн сўмгача;● ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, онлайн дўконлар ва ўзини ўзи банд қилиш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;● касаначилик, тўқимачилик маҳсулотлари, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;● новвойчилик, ширинликлар тайёрлаш ва сотиш лойиҳалари учун — 100 млн сўмгача.
https://sputniknews.uz/20260526/tadbirkorlar-kredit-imkoniyatlar-kengayish-takliflar-57860429.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/10/50582095_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_f3c2d7f23535055ce44b153006d80025.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тадбиркор, ўзбекистон, кредит, имтиёз, ёшлар, иқтисод
тадбиркор, ўзбекистон, кредит, имтиёз, ёшлар, иқтисод
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли кредит берилади
31 ёшга тўлмаган ёшларга ўқиш, фриланс, онлайн дўкон, касаначилик, новвойчилик ва бошқа лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 31 ёшга тўлмаган ёшларга тадбиркорлик, касб-ҳунар, фриланс ва ўзини ўзи банд қилиш лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу президентнинг ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган қарорида
назарда тутилган.
Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга 7 йилгача кредит ажратилади. Кредит бўйича асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан эса 3 ойгача имтиёзли давр берилади.
Кредит ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори этиб белгиланади.
Суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар қуйидаги йўналишларга ажратилади:
● хорижий тил, рақамли технологиялар ва замонавий касб-ҳунарни ўрганиш учун — 20 млн сўмгача;
● ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, онлайн дўконлар ва ўзини ўзи банд қилиш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;
● касаначилик, тўқимачилик маҳсулотлари, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;
● новвойчилик, ширинликлар тайёрлаш ва сотиш лойиҳалари учун — 100 млн сўмгача.