https://sputniknews.uz/20260526/tadbirkorlar-kredit-imkoniyatlar-kengayish-takliflar-57860429.html
Кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун имкониятлар кенгаяди — таклифлар маъқулланди
Кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун имкониятлар кенгаяди — таклифлар маъқулланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун рақамли молиявий платформа жорий этилади. У тадбиркорларга банк таклифларини таққослаш, микрокредит олиш ва муқобил скоринг орқали молиявий хизматлардан фойдаланиш имконини беради.
2026-05-26T09:19+0500
2026-05-26T09:19+0500
2026-05-26T09:19+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
бизнес
кредит
тадбиркор
сунъий интеллект
рақамли технологиялар
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57859293_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_dfbf74540aecb22f83d6f4fddf29e5dd.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесга ажратилган кредитлар портфели 218 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бироқ таъминотсиз онлайн микрокредитлар улуши ҳали кам, уларни ажратиш жараёни эса ўртача 7 кунгача вақт олмоқда.Шу боис тадбиркорлар учун рақамли молиявий платформа ишга туширилиши таклиф этилди. У орқали тадбиркор:• кредит олиш учун онлайн ариза беради;• бир нечта банкдан тижорат таклифларини олади;• уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди.2026 йил 1 декабрдан бошлаб платформа доирасида сунъий интеллект элементларига асосланган муқобил скоринг модели жорий этилади.Анъанавий скоринг асосан кредит тарихига таянса, муқобил скоринг тадбиркорнинг бизнес фаоллиги, коммунал тўловлари, айланмалари, солиқ ва бошқа рақамли маълумотларини ҳам ҳисобга олади. Бу кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун ҳам молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.Келгусида сунъий интеллект тадбиркорларга кредит тарихини яхшилаш, хатарларни баҳолаш ва бизнесни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришда ҳам қўлланилади.Шунингдек, тижорат банклари томонидан “AI маслаҳатчиси” дастурини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қуйидаги енгилликлар ҳам белгиланмоқда:• ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади;• кредит ёки лизинг миқдоридан қатъи назар, унинг 5 миллиард сўмгача бўлган қисми учун фоиз харажатлари компенсация қилинади;• ҳар йили юқори натижа кўрсатган 100 та тадбиркорга рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва “яшил” технологиялар учун 300 миллион сўмгача грант ажратилади.Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20260501/er-uchastkalarini-ajratish-57265700.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57859293_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_7b5076bd9c503e587cb6183d5fd61f2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, бизнес, кредит, тадбиркор, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, банк
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, бизнес, кредит, тадбиркор, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, банк
Кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун имкониятлар кенгаяди — таклифлар маъқулланди
Муқобил скоринг тизими тадбиркорнинг кредит тарихидан ташқари бизнес фаоллиги, айланмалари ва солиқ маълумотларини ҳам ҳисобга олади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесга ажратилган кредитлар портфели 218 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бироқ таъминотсиз онлайн микрокредитлар улуши ҳали кам, уларни ажратиш жараёни эса ўртача 7 кунгача вақт олмоқда.
Шу боис тадбиркорлар учун рақамли молиявий платформа ишга туширилиши таклиф этилди. У орқали тадбиркор:
• кредит олиш учун онлайн ариза беради;
• бир нечта банкдан тижорат таклифларини олади;
• уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди.
Платформа “Электрон ҳукумат” тизимидаги маълумотлар базалари билан интеграция қилинади. Тадбиркорлик субъектларига оид маълумотлар автоматик равишда олиниб, банкларга тақдим этилади.
2026 йил 1 декабрдан бошлаб платформа доирасида сунъий интеллект элементларига асосланган муқобил скоринг модели жорий этилади.
Анъанавий скоринг асосан кредит тарихига таянса, муқобил скоринг тадбиркорнинг бизнес фаоллиги, коммунал тўловлари, айланмалари, солиқ ва бошқа рақамли маълумотларини ҳам ҳисобга олади. Бу кредит тарихи бўлмаган тадбиркорлар учун ҳам молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.
Келгусида сунъий интеллект тадбиркорларга кредит тарихини яхшилаш, хатарларни баҳолаш ва бизнесни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришда ҳам қўлланилади.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан “AI маслаҳатчиси” дастурини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
У маҳаллалар ихтисослашуви ва ўсиш нуқталарини ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда молиялаштириш имкониятларини аниқлашга ёрдам беради.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қуйидаги енгилликлар ҳам белгиланмоқда:
• ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади;
• кредит ёки лизинг миқдоридан қатъи назар, унинг 5 миллиард сўмгача бўлган қисми учун фоиз харажатлари компенсация қилинади;
• ҳар йили юқори натижа кўрсатган 100 та тадбиркорга рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва “яшил” технологиялар учун 300 миллион сўмгача грант ажратилади.
Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.