Йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш соддалаштирилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВыращивание риса в Краснодарском крае
Выращивание риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2026
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 1май — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларига ер участкаларини ажратиш жараёнлари соддалаштирилади
Президент фармонига кўра, ер участкаларини пахтачилик ва ғаллачилик ихтисослиги бўйича ижарага олган субъектлар жами ер участкасининг 50 фоиз қисмига нисбатан ижара ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечганда ер участкасининг ўзида қоладиган қисми учун янги тизимда белгиланган ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва янгидан 49 йилга ижара ҳуқуқига эга бўлади ва бунда субъектларнинг:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун тижорат банкларидан олинган кредит ва солиқлардан қарздорлиги бўлмаслиги;
ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқлари тижорат банкларига гаров таъминоти сифатида қўйилмаган бўлиши талаби қўйилади.
Қиймати камида 10 млн АҚШ доллари эквивалентида энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари:
маҳаллий инвесторларга 49 йил муддатга ва “Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси”га 25 йил муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Қорақалпоғистонда 2027 йил 31 декабрга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши томонидан ҳам) белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ижарага берилади.
2027 йилдан шоли етиштиришда анъанавий (сепма) усулдан тўлиқ воз кечиб, шолини фақат лазерли текисланган майдонларга кўчат усулида ҳамда замонавий дон экиш сеялкалари орқали экиш тартиби жорий этилади.
Росстандарт ввел новые правила проверки счетчиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2026
Ер ва мол-мулк солиғи қарзи 1 млн сўмдан ошганларга электр учун тўлов қилиш чекланади
Янгиликлар лентаси
0