Россия ТРХ "ёлғиз террорчилар" таҳдиди ортиб бораётганидан огоҳлантирди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишШтаб-квартира Службы внешней разведки России в Москве. Архивное фото
Штаб-квартира Службы внешней разведки России в Москве. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Oбуна бўлиш
Бу махсус хизматлар томонидан ностандарт жавоб усулларини талаб этади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Якка тарзда ҳаракат қилувчи террорчилар феномени тобора оммавий ва хавфли тус олади, бу эса махсус хизматлар томонидан жавоб қайтаришнинг ностандарт усулларини талаб қилади. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) директори ўринбосари Михаил Максимович Самарқандда бўлиб ўтаётган “Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс” биринчи экспертлар мулоқотида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
"Рақамли трансформация даври терроризмнинг янги шаклларини, масалан, муайян мафкура ёки дин билан эмас, балки нигилизм ва вайронкорликка интилиш билан ҳаракатланадиган ёлғиз террорчилар феноменини келтириб чиқармоқда. ТРХ маълумотларига кўра, бу ҳодиса тобора оммавий ва хавфли тус олади ва, шубҳасиз, махсус хизматлардан ностандарт усуллар билан жавоб қайтаришни талаб қилади”, - деди у.
5−6 ноябрь кунлари Самарқандда "Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти"нинг биринчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. У "Рақамли трансформация даврида хавфсизлик" мавзусига бағишланган.
Учрашувда 24 та давлатдан 33 та делегация, жумладан, махсус хизматлар раҳбарлари, 5 та халқаро ташкилот вакиллари, экспертлар ва кузатувчилар иштирок этмоқда.
Бундай мулоқот ўтказиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йилда илгари сурган эди. Биринчи учрашувни Самарқандда ташкил қилиш қарори 2025 йилда Тяньцзинда бўлиб ўтган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида маъқулланган.
Баходир Курбанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Рақамли терроризмга қарши курашиш: Ўзбекистон халқаро платформа яратишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0