Ўзбекистон БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёрлигини билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие во встрече глав государств ЦА по вопросам безопасности в сфере ИИ в рамках Акабского процесса.
Шавкат Мирзиёев принял участие во встрече глав государств ЦА по вопросам безопасности в сфере ИИ в рамках Акабского процесса. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Oбуна бўлиш
Офис Марказий Осиё мамлакатларига террорчилик мазмунидаги материаллар ҳақида огоҳлантириш каналларини ишга туширишга ёрдам бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Глобал саъй-ҳаракатларга амалий ҳисса қўшиш учун Ўзбекистон БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтган Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу офис Марказий Осиё мамлакатларига террорчилик мазмунидаги материаллар ҳақида огоҳлантириш каналларини ишга тушириш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда ушбу жараёнларда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўмак кўрсатади.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази негизида “Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат” халқаро дастурини йўлга қўйиш таклиф этилди. Унинг асосий вазифалари кўп тилли ахборот ресурсларини яратиш, диний арбобларни ахборот муҳитида фаолият юритишга тайёрлаш, ислом динининг инсонпарварлик қадриятларини тарғиб этаётган ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади.
Ақаба жараёни 2015 йилда Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II томонидан бошланган халқаро ташаббус саналади.
Унинг асосий мақсади – терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам подготовки к запланированным в Бухаре крупным международным мероприятиям - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Мирзиёев: террорчи ташкилотлар рақамли муҳитдан фойдаланаётгани жиддий ташвиш уйғотади
Янгиликлар лентаси
0