https://sputniknews.uz/20261105/xususiy-sektor-tibbiyot-61758590.html
Хусусий сектор тиббиётга кенг жалб этилади — бепул хизматлар сақланадими
Хусусий сектор тиббиётга кенг жалб этилади — бепул хизматлар сақланадими
Sputnik Ўзбекистон
2027 йилдан давлат шифохоналари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан янги аутсорсинг тартибида харид қилади. 05.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-05T09:59+0500
2026-11-05T09:59+0500
2026-11-05T10:01+0500
янги қонун
жамият
шифохона
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54952880_0:66:1247:767_1920x0_80_0_0_70ef62dadb3cef9bae7b8cf0419f6e73.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари томонидан тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан харид қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Бу президентнинг 4 ноябрда қабул қилинган қарорида белгиланган.Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан янги аутсорсинг механизмлари ишга туширилади. Янги тизим қуйидаги йўналишларни назарда тутади:Аутсорсинг шартномалари хизматнинг хусусияти ва хусусий инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, беш йилгача тузилади. Айрим ҳолларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида бу муддат ўн йилгача узайтирилиши мумкин.Шунингдек, аутсорсинг шартномасида белгиланган хизматларни кўрсатиш учун давлат тиббиёт муассасаларининг бинолари, иншоотлари ёки айрим хоналари иқтисодий мақсадга мувофиқлик асосида текин фойдаланишга берилади.2027 йил 1 апрелга қадар "Тиббиёт аутсорсинг" электрон ахборот тизими жорий этилади. Унда шартномаларнинг ягона реестри юритилади, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва сифати, тўловлар ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги назорат қилинади.Бундай бошқарувчилар очиқ рақобатли танлов асосида танланади. Уларнинг фаолияти ҳар йили самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижалари шартномани узайтириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 ноябрга қадар хусусий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган устувор тиббий лойиҳалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилади.
https://sputniknews.uz/20261027/shifoxonalar-xizmatlar-xususiy-sektor-61519492.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54952880_70:0:1179:832_1920x0_80_0_0_a8716f57e74568075fa3f83aaeed4f8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги қонун, жамият, шифохона, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
янги қонун, жамият, шифохона, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Хусусий сектор тиббиётга кенг жалб этилади — бепул хизматлар сақланадими
09:59 05.11.2026 (янгиланди: 10:01 05.11.2026) 2027 йилдан давлат шифохоналари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан янги аутсорсинг тартибида харид қилади.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари томонидан тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан харид қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Бу президентнинг 4 ноябрда қабул қилинган қарорида
белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан янги аутсорсинг механизмлари ишга туширилади.
2030 йилга қадар тиббиёт ташкилотларида кўрсатиладиган клиник ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан харид қилиш ҳажмини 30 фоизгача етказиш режалаштирилган.
Янги тизим қуйидаги йўналишларни назарда тутади:
катта инвестиция талаб қилмайдиган, хусусий секторда рақобат муҳити шаклланган хизматлар аутсорсинг асосида харид қилинади;
йирик капитал қўйилмалар талаб этиладиган янги тиббиёт муассасалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади;
алоҳида тиббиёт муассасаларига профессионал бошқарувчилар жалб қилинади.
Қарорга кўра, давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зарур муассасалар давлат тасарруфида сақланади.
Аутсорсинг шартномалари хизматнинг хусусияти ва хусусий инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, беш йилгача тузилади. Айрим ҳолларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида бу муддат ўн йилгача узайтирилиши мумкин.
Шунингдек, аутсорсинг шартномасида белгиланган хизматларни кўрсатиш учун давлат тиббиёт муассасаларининг бинолари, иншоотлари ёки айрим хоналари иқтисодий мақсадга мувофиқлик асосида текин фойдаланишга берилади.
2027 йил 1 апрелга қадар "Тиббиёт аутсорсинг" электрон ахборот тизими жорий этилади. Унда шартномаларнинг ягона реестри юритилади, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва сифати, тўловлар ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги назорат қилинади.
Қарорда 2030 йилгача камида бешта йирик тиббиёт муассасасига нуфузли хорижий профессионал бошқарув компаниялари ёки бошқарувчилар гуруҳларини жалб қилиш ҳам белгиланган.
Бундай бошқарувчилар очиқ рақобатли танлов асосида танланади. Уларнинг фаолияти ҳар йили самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижалари шартномани узайтириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 ноябрга қадар хусусий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган устувор тиббий лойиҳалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилади.