https://sputniknews.uz/20261027/shifoxonalar-xizmatlar-xususiy-sektor-61519492.html
Давлат шифохоналарида айрим хизматлар хусусий секторга берилиши мумкин
Давлат шифохоналарида айрим хизматлар хусусий секторга берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Президент давлат шифохоналарида гемодиализ, ташхислаш ва бошқа хизматларни хусусий компаниялардан харид қилиш таклифини кўриб чиқди. 2026–2036 йилларга мўлжалланган тиббий инфратузилма режалари ҳам муҳокама қилинди.
2026-10-27T09:13+0500
2026-10-27T09:13+0500
2026-10-27T10:07+0500
шифохона
шифокор
тиббий кўрик
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61519098_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_d3672ab408f9cf89c7492230bcaa89ff.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тиббий инфратузилмани янгилаш ва соғлиқни сақлашда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бунда компания ускунани ўз ҳисобидан келтириб, ишлатади ва янгилайди, шифохона эса хизматни харид қилади. 2026–2036 йилларга мўлжалланган ҳудудий бош режалар ҳам муҳокама қилинди. Улар аҳоли сони, тиббий эҳтиёж, муассасалар қуввати ва уларга етиб бориш вақтига қараб қайси объектни сақлаш, бирлаштириш ёки реконструкция қилиш, қаерда янгисини қуриш, қанча ускуна ва мутахассис кераклигини белгилайди.Ўнта вилоятдаги хатловда 3 минг 499 та тиббиёт объекти аниқланди — бу Кадастр агентлиги маълумотларидан 494 та кўп. Объектларга электрон паспорт бериш ва ягона рақамли реестр яратиш таклиф қилинди.Мураккаб тиббий хизматлар таянч марказларда жамланиб, туманларда асосий ва шошилинч ёрдам сақланади. Самарқандда аҳолининг 80 фоизи туманларда яшаса-да, шифо ўринларининг 41,7 фоизи шу ерларга тўғри келади. Бу улушни 67 фоизга етказиш, Ургут, Каттақўрғон ва Пастдарғомда 2030 йилгача 1,5 минг янги шифо ўрни яратиш режалаштирилган.Шунингдек, халқаро клиник протоколларни миллий шароитга мослаштириш ва даволаш натижаларини мунтазам баҳолаш кўзда тутилмоқда.Президент таклифларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-islohot-yangi-imtiyoz-53362969.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61519098_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_f679ded61fd80339f806947c133ecc96.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифохона, шифокор, тиббий кўрик, жамият, шавкат мирзиёев
шифохона, шифокор, тиббий кўрик, жамият, шавкат мирзиёев
Давлат шифохоналарида айрим хизматлар хусусий секторга берилиши мумкин
09:13 27.10.2026 (янгиланди: 10:07 27.10.2026) Давлат шифохоналарида айрим хизматларни хусусий компаниялардан харид қилиш ва тиббий тармоқни янгилаш режаси кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тиббий инфратузилмани янгилаш ва соғлиқни сақлашда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Шифохоналарга гемодиализ, лаборатория диагностикаси, ташхислаш ва ускуналарга техник хизматни хусусий компаниялардан харид қилиш таклиф этилди.
Бунда компания ускунани ўз ҳисобидан келтириб, ишлатади ва янгилайди, шифохона эса хизматни харид қилади.
Шартномалар муддатини бир йилдан беш йилгача узайтириш, электрон тендер тизимини жорий этиш ва айрим муассасаларни профессионал компаниялар бошқарувига бериш кўриб чиқилди.
2026–2036 йилларга мўлжалланган ҳудудий бош режалар ҳам муҳокама қилинди. Улар аҳоли сони, тиббий эҳтиёж, муассасалар қуввати ва уларга етиб бориш вақтига қараб қайси объектни сақлаш, бирлаштириш ёки реконструкция қилиш, қаерда янгисини қуриш, қанча ускуна ва мутахассис кераклигини белгилайди.
Ўнта вилоятдаги хатловда 3 минг 499 та тиббиёт объекти аниқланди — бу Кадастр агентлиги маълумотларидан 494 та кўп. Объектларга электрон паспорт бериш ва ягона рақамли реестр яратиш таклиф қилинди.
Мураккаб тиббий хизматлар таянч марказларда жамланиб, туманларда асосий ва шошилинч ёрдам сақланади. Самарқандда аҳолининг 80 фоизи туманларда яшаса-да, шифо ўринларининг 41,7 фоизи шу ерларга тўғри келади. Бу улушни 67 фоизга етказиш, Ургут, Каттақўрғон ва Пастдарғомда 2030 йилгача 1,5 минг янги шифо ўрни яратиш режалаштирилган.
Поликлиника ва шифохоналарни лойиҳалашда беморлар ҳаракатини қулай ташкил этиш, инфекцион назорат, инклюзив муҳит ва хоналарни жиҳозлаш бўйича ягона талаблар жорий этиш таклиф қилинди.
Шунингдек, халқаро клиник протоколларни миллий шароитга мослаштириш ва даволаш натижаларини мунтазам баҳолаш кўзда тутилмоқда.
Президент таклифларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.