Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона ваколатхоналарини очади — бу нима беради

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабота почтового таможенного поста
Работа почтового таможенного поста  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Oбуна бўлиш
Тоқаев икки давлат божхона ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар ахборот алмашиш ва божхона ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан ўзаро божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.
Битим 2025 йил 15 ноябрда Тошкентда имзоланган. Унга кўра, икки мамлакат бир-бирининг ҳудудидаги элчихоналари ҳузурида божхона хизматлари ваколатхоналарини очади.
Ваколатхоналар қуйидаги вазифаларни бажаради:
божхона соҳасида тезкор ахборот алмашиш;
божхона назорати самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
чегарадаги божхона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш;
икки мамлакатнинг божхона қоидаларини ўзаро мувофиқлаштириш;
божхона ходимларини тайёрлаш ва тажриба алмашиш.
Қозоғистон молия вазири Мади Такиевнинг маълум қилишича, Тошкентдаги элчихонада мамлакат божхона хизматининг бир нафар вакили ишлайди. Унинг асосий вазифаси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан доимий ҳамкорликни таъминлашдан иборат бўлади.
Бу нима беради?
Янги механизм икки мамлакат божхона идоралари ўртасида юк ташиш, назорат ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни тезкор мувофиқлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Бу халқаро юк ташувчилар ва ташқи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун муҳим.
Қозоғистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозир икки мамлакат чегарасида 11 та ўтказиш пункти фаолият юритмоқда. Уларнинг саккизтаси автомобиль, учтаси темир йўл ўтказиш пунктларидир.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ушбу чегара орқали ўтган автотранспорт воситалари сони 650 мингтага етган.
Послание Президента Касым-Жомарта Токаева народу Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
Қозоғистонда 2027 йил қурилиш авжи кутилмоқда: Тоқаев 14,3 млрд долларлик режани очиқлади
Янгиликлар лентаси
0