https://sputniknews.uz/20261028/kazakhstan-qurilish-reja-tokayev-61566904.html
Қозоғистонда 2027 йил қурилиш авжи кутилмоқда: Тоқаев 14,3 млрд долларлик режани очиқлади
Қозоғистонда 2027 йил қурилиш авжи кутилмоқда: Тоқаев 14,3 млрд долларлик режани очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Тоқаев 2027 йилни умумхалқ қурилиш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Қозоғистон йўллар, чегара пунктлари ва ижтимоий объектларни янгилашни режалаштирмоқда. Дастур Ўзбекистон учун ҳам янги имкониятлар яратиши мумкин.
2026-10-28T16:42+0500
2026-10-28T16:42+0500
2026-10-28T16:44+0500
қасим-жомарт тоқаев
қозоғистон
ўзбекистон
марказий осиё
дунёда
дунё янгиликлари
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61566711_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_11b7a9e5947a84654c09908c8fdbb88b.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Қозоғистонда келгуси йиллар давомида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2027 йилни умумхалқ қурилиш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда у 28 октябрь куни халққа йўллаган мурожаатида маълум қилди.Президентнинг сўзларига кўра, қурилиш буми мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади.Юз минглаб янги иш ўринлариТоқаевнинг маълум қилишича, инфратузилмани модернизация қилиш учун 2029 йил охирига қадар Миллий жамғармадан қарийб 6,5 трлн тенге (тахминан 14,3 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган.Дастур доирасида дастлаб 70 тага яқин тиббиёт муассасаси ҳамда 50 та таълим, спорт ва маданият объекти қурилади. Шунингдек, аҳоли пунктларига газ ва тоза ичимлик суви етказиш кўзда тутилган.Чегара пунктлари ва транспорт йўлаклариҚозоғистон раҳбари 2027 йилда мамлакатдаги барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларини реконструкция қилишни якунлаш вазифасини қўйди.У чегараларда юзага келаётган кўп километрлик тирбандликларни танқид қилиб, бу ҳолат Қозоғистоннинг халқаро транспорт марказига айланиш режаларига тўсқинлик қилаётганини қайд этди.Бу масала Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятли. Икки мамлакат чегарасида 11 та ўтказиш пункти мавжуд бўлиб, уларнинг саккизтаси автомобиль, учтаси темир йўл транспортига мўлжалланган.Тоқаев транспорт соҳасидаги бошқа режаларни ҳам эълон қилди. Жумладан, 2027 йилда "Бахти–Аягоз" темир йўли ишга туширилиб, Хитой билан юк ташиш қуввати 20 млн тоннага оширилиши кутилмоқда."Орол–Каспий" магистрали эса Транскаспий транспорт йўлаги масофасини қарийб минг километрга қисқартириши режалаштирилган.Ўзбекистон учун янги имкониятларҚозоғистонда қурилиш ҳажмининг ортиши Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун ҳам қўшимча бозор имкониятларини яратиши мумкин.Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан 714 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган.Кенг кўламли қурилиш дастури улар учун ҳам янги иш имкониятларини яратиши мумкин.Тоқаев мурожаатида энергетика соҳасига ҳам тўхталиб, Қозоғистон 2029 йилга қадар электр энергияси тақчиллигини бартараф этиши кераклигини билдирди. Бунинг учун янги электр станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш режалаштирилган
https://sputniknews.uz/20260517/uzbekistan-kazakhstan-kooperatsiya-kun-tartib-57642550.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61566711_108:0:1205:823_1920x0_80_0_0_75e34a15d9b846a49647356ffc73fa37.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, ўзбекистон, марказий осиё, дунёда, дунё янгиликлари, қурилиш
қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, ўзбекистон, марказий осиё, дунёда, дунё янгиликлари, қурилиш
Қозоғистонда 2027 йил қурилиш авжи кутилмоқда: Тоқаев 14,3 млрд долларлик режани очиқлади
16:42 28.10.2026 (янгиланди: 16:44 28.10.2026) Инфратузилмани янгилашга 14,3 млрд доллар сарфлаш ва юз минглаб янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Қозоғистонда келгуси йиллар давомида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2027 йилни умумхалқ қурилиш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда у 28 октябрь куни халққа йўллаган мурожаатида
маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, қурилиш буми мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Юз минглаб янги иш ўринлари
Тоқаевнинг маълум қилишича, инфратузилмани модернизация қилиш учун 2029 йил охирига қадар Миллий жамғармадан қарийб 6,5 трлн тенге (тахминан 14,3 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган.
Дастур доирасида дастлаб 70 тага яқин тиббиёт муассасаси ҳамда 50 та таълим, спорт ва маданият объекти қурилади. Шунингдек, аҳоли пунктларига газ ва тоза ичимлик суви етказиш кўзда тутилган.
Чегара пунктлари ва транспорт йўлаклари
Қозоғистон раҳбари 2027 йилда мамлакатдаги барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларини реконструкция қилишни якунлаш вазифасини қўйди.
У чегараларда юзага келаётган кўп километрлик тирбандликларни танқид қилиб, бу ҳолат Қозоғистоннинг халқаро транспорт марказига айланиш режаларига тўсқинлик қилаётганини қайд этди.
Бу масала Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятли. Икки мамлакат чегарасида 11 та ўтказиш пункти мавжуд бўлиб, уларнинг саккизтаси автомобиль, учтаси темир йўл транспортига мўлжалланган.
Чегара инфратузилмасининг янгиланиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи ҳамда юк ташиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.
Тоқаев транспорт соҳасидаги бошқа режаларни ҳам эълон қилди. Жумладан, 2027 йилда "Бахти–Аягоз" темир йўли ишга туширилиб, Хитой билан юк ташиш қуввати 20 млн тоннага оширилиши кутилмоқда.
"Орол–Каспий" магистрали эса Транскаспий транспорт йўлаги масофасини қарийб минг километрга қисқартириши режалаштирилган.
Ўзбекистон учун янги имкониятлар
Қозоғистонда қурилиш ҳажмининг ортиши Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун ҳам қўшимча бозор имкониятларини яратиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан 714 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган.
Қозоғистон ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун ҳам асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Миграция агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярми якунларида ушбу мамлакатда 84,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилган.
Кенг кўламли қурилиш дастури улар учун ҳам янги иш имкониятларини яратиши мумкин.
Тоқаев мурожаатида энергетика соҳасига ҳам тўхталиб, Қозоғистон 2029 йилга қадар электр энергияси тақчиллигини бартараф этиши кераклигини билдирди. Бунинг учун янги электр станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш режалаштирилган