Ўзбекистон ва Қозоғистон кооперация бўйича янги кун тартибини ишлаб чиқади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин йилларда ўзаро савдони 10 млрд долларга етказиш, саноат кооперацияси ва энергетика лойиҳаларини кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади.
Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг Туркистондаги норасмий саммити юқори даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Унинг қайд этишича, саммит ва ўтказилган музокаралар иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат берди.
Мулоқотда Ўзбекистон – Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Яқин йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, инвестициявий фаолият, жумладан, Халқаро саноат кооперацияси маркази доирасидаги лойиҳалар кенгаймоқда. Энергетика, транспорт, экология ва маданий-гуманитар соҳаларда янги ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Суҳбатда бўлажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг биринчи учрашуви ва бошқа механизмлар доирасида янги иқтисодий кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Президентлар икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Шавкат Мирзиёев вместе с Касым-Жомартом Токаевым посетил возведенную узбекской стороной мечеть в городе Туркестане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Мирзиёев ва Тоқаев Туркистонда Ўзбекистон бунёд этган масжид билан танишди
Янгиликлар лентаси
0