ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган.Атрофдаги 4,2 гектар майдонни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда яшил майдонлар, йўлаклар, дам олиш жойлари, ёритиш тизимлари, манзарали қурилмалар ва фавворалар барпо этилмоқда.Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ҳамда Туркистон аҳолисига туҳфа сифатида қуриб битказилган ушбу муҳташам мажмуа икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва маданий яқинлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.Қуръони оятлари тиловат этилиб, қардош икки халққа тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.Эслатамиз, Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.
Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган.
Атрофдаги 4,2 гектар майдонни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда яшил майдонлар, йўлаклар, дам олиш жойлари, ёритиш тизимлари, манзарали қурилмалар ва фавворалар барпо этилмоқда.
Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ҳамда Туркистон аҳолисига туҳфа сифатида қуриб битказилган ушбу муҳташам мажмуа икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва маданий яқинлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.
Қуръони оятлари тиловат этилиб, қардош икки халққа тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.
Эслатамиз, Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди.