"Европаликлардан ҳам, хитойликлардан ҳам фарқ қиламиз": ўзбек геноми нега ўрганилмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бу ирсий касалликларни аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбеклар генетик жиҳатдан европаликлардан ҳам, хитойликлардан ҳам фарқ қилади. Шу сабабли Ўзбекистон аҳолисининг генетик хусусиятларини алоҳида ўрганиш зарур. Бу ҳақда Илғор технологиялар маркази Молекуляр генетика лабораторияси мудири Алишер Абдуллаев маълум қилди.
Олимнинг таъкидлашича, халқаро генетик маълумотлар базаларидаги тадқиқотлар асосан европаликлар геномига таянади.
"Биз хитойликлардан ҳам, европаликлардан ҳам, бошқа популяция гуруҳларидан ҳам фарқ қиламиз", — деди Абдуллаев.
Шу боис марказда "Ўзбекистоннинг 1000 геноми" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида ўзбек аҳолисига хос генетик вариантларни аниқлаш ва улар асосида арзон ДНК-чип яратиш режалаштирилган. Бу ирсий касалликлар хавфини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
Марказда ўтказилган пресс-тур давомида маълум қилинишича, лойиҳа доирасида 30 минг чақалоқ 48 турдаги ирсий касаллик бўйича текширилган. Ҳар минг нафардан бирида оғир касаллик аниқланган.
Абдуллаев яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ирсий касалликлар хавфини ошириши мумкинлигига ҳам эътибор қаратди.
"Республикада яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар муаммоси мавжуд. Айрим ҳудудларда бундай никоҳлар улуши жуда юқори", — деди у.
Олимнинг тушунтиришича, агар ота-она бир хил рецессив ирсий касалликка сабаб бўлувчи генетик вариант ташувчиси бўлса, фарзанднинг ушбу касаллик билан туғилиш эҳтимоли ҳар бир ҳомиладорликда 25 фоизни ташкил этади. Ота-онанинг ўзида эса касаллик белгилари бўлмаслиги мумкин.
Марказда, шунингдек, Ўзбекистондаги илк ўзак ҳужайралар банки фаолият юритмоқда. Унда минус 196 даража ҳароратда 1200 тадан ортиқ биологик намуна сақланмоқда.
Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.
Молодое поколение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2026
Ўзбеклар гени бўйича осиёликлардан кўра европаликларга яқин — тадқиқот натижалари
Янгиликлар лентаси
0