Ўзбеклар гени бўйича осиёликлардан кўра европаликларга яқин — тадқиқот натижалари

© Sputnik / Бахром ХатамовМолодое поколение Узбекистана
Молодое поколение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2026
Oбуна бўлиш
2 минг кишидан олинган намуналар ўрганилди. Натижада Европа популяцияларига хос улуш тахминан учдан икки, Осиёники эса учдан бир қисмни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекларнинг генетик таркиби ўрганилганда, улар осиёликларга қараганда европаликларга яқинроқ экани аниқланди. Бу ҳақда Фанлар академияси вице-президенти, генетик олим Шаҳло Турдиқулова маълум қилди.
Тадқиқот учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 2 минг нафар одамдан намуналар олинган.
"Ўзбеклар геноми — Европа билан Осиё ўртасидаги идеал кўприк. Биз на Европа популяциясига, на Осиё популяциясига тўлиқ кирамиз, балки ўртада жойлашганмиз", — деди Турдиқулова.
Олимага кўра, ўрганилган генетик таркибнинг тахминан учдан икки қисми Европа популяцияларига, учдан бир қисми эса Осиё популяцияларига хос.
Бундай тадқиқот тиббиёт учун ҳам муҳим. Ҳозир касалликларни ирсий хусусиятлар орқали аниқлашдаги кўп маълумотлар Европа аҳолиси асосида тўпланган. Аммо улар Ўзбекистон каби аралаш генетик таркибга эга аҳоли учун ҳар доим ҳам бир хил даражада мос келмайди.
Ўзбекларнинг ирсий хусусиятларини ўрганиш келажакда аҳоли орасида қайси касалликларга мойиллик юқорилигини аниқлаш, ташхис ва даволаш усулларини яхшироқ мослаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Аввалги илмий тадқиқотлар ҳам Марказий Осиё халқлари минглаб йиллар давомида Ғарб ва Шарқдан келган турли аҳоли гуруҳлари аралашуви натижасида шаклланганини кўрсатган.
Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2026
Ўзбек популяциясининг геном тадқиқоти: 35-70 ёшлилар таклиф этилмоқда
Янгиликлар лентаси
0