Транспорт ва коммунал авариялар: техноген ҳолатларда компенсация тартиби белгиланди

© УзАНа улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт
На улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Oбуна бўлиш
Техноген фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 миллион, жароҳат олганларга 88 миллион сўмгача ёрдам белгиланди
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби тасдиқланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 3 ноябрдаги қарорида белгиланган.
Янги тартиб транспорт ҳалокатлари, кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғин ва портлашлар, газ қувурлари, энергетика ва коммунал тизимлардаги йирик авариялар, биноларнинг тўсатдан қулаши каби техноген фавқулодда вазиятларни қамраб олади.
Қарорга кўра, жабрланганларга қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий ёрдам берилиши белгиланган:
ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига тенг улушларда — БҲМнинг 500 бараваригача (220 млн сўм);
оғир тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 200 бараваригача (88 млн сўм);
ўртача оғирликда тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 150 бараваригача (66 млн сўм);
енгил тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 100 бараваригача (44 млн сўм).
Моддий ёрдам миқдори етказилган зарар ва тегишли комиссия хулосаси асосида белгиланади.
Компенсация қандай тўланади?
Агар фавқулодда вазият учун айбдорлар ҳали суд томонидан аниқланмаган бўлса ёки айбдор деб топилган ташкилотлар зарарни тўлиқ қоплай олмаса, тўловлар маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги махсус жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинчалик ушбу маблағлар суд қарори асосида айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахсларидан ундирилади.
Жабрланганлар фавқулодда вазият юз берган кундан бошлаб 30 кун ичида тегишли комиссияга ариза топшириши лозим.
Узрли сабабларга кўра белгиланган муддатда мурожаат қилиш имкони бўлмаган шахслар учун ҳам алоҳида тартиб назарда тутилган.
Комиссия жабрланганларнинг мол-мулки, уй-жойи ҳамда соғлиғига етказилган зарарни баҳолайди. Жамғарма ҳисобидан тўловлар комиссия сўрови келиб тушганидан кейин 30 кун ичида амалга оширилади. Суғурталанган зарарлар эса суғурта шартномаларига мувофиқ қопланади.
Шунингдек, ҳужжатда зарар кўрган уй-жойларни таъмирлаш, янги уй қуриш, вақтинча турар жой билан таъминлаш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ҳам белгиланган.
Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова Глинка кўчасида юз берган авария жойида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Пойтахтнинг Глинка кўчасида содир бўлган воқеа сабаблари маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0