Пойтахтнинг Глинка кўчасида содир бўлган воқеа сабаблари маълум қилинди

© Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизматиТуман ҳокими Нилуфар Аллабергенова Глинка кўчасида юз берган авария жойида
Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова Глинка кўчасида юз берган авария жойида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2026
Oбуна бўлиш
Глинка кўчасидаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Тошкент шаҳридаги Глинка кўчасида йўл ўпирилишига ерости газ қувуридан сизиб чиққан газнинг иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши сабаб бўлган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган”, - дейилади хабарда.
Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв. см (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дея қўшимча қилинган хабарда.
Аввалроқ Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида автомобиль йўлида асфальт ўпирилиб тушгани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида бир киши енгил жароҳат олган. Бир нечта автомобиль эса шикастланган.
На улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Тошкентда Глинка кўчасида йўл ўпирилиб тушди — жароҳатланганлар бор
Янгиликлар лентаси
0