Тошкентда Глинка кўчасида йўл ўпирилиб тушди — жароҳатланганлар бор

© УзАНа улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт
На улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Oбуна бўлиш
Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида йўлнинг бир қисми ўпирилди. Ҳодисада бир киши енгил жароҳат олди, транспорт ҳаракати тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми ўпирилиб, бир киши енгил тан жароҳати олди. Кўчада транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда ҳодиса жойида тегишли ташкилотлар ва мутахассислар иш олиб бормоқда. Йўлнинг ўпирилиши сабаблари аниқланиб, шикастланган қисмни тиклаш чоралари кўрилмоқда.
© УзАНа улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт
На улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
На улице Глинки в Яккасарайском районе провалился асфальт
“Veolia Energy Tashkent” ҳам ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. Компаниянинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари воқеа жойига етиб борган.
Компания маълумотига кўра, ҳозирча ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Мутахассислар ўпирилиш сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ўрганмоқда.
Ҳайдовчилардан Глинка кўчасидаги вақтинчалик чекловни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини режалаштириш сўралди.
На тоннельном проезде в Ташкенте произошло обрушение одного из участков подпорной стены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Ёғингарчилик таъсири бўлиши мумкин: Тошкент ҳокимлиги йўл ўпирилишига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0