Тошкентда туғилган Гороховский АҚШ давлат котиби бўлиши мумкин

© AP Photo / Jacquelyn MartinНовым госсекретарем США может стать Гороховский из Ташкента - СМИ
Новым госсекретарем США может стать Гороховский из Ташкента - СМИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда туғилган Сержио Гор (Сергей Гороховский) АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўрнига тайинланиши мумкин, дея ёзади АҚШ нашри.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. АҚШда давлат котиби Марко Рубио ўрнига Тошкентда туғилган Сержио Гор (Сергей Гороховский) тайинланиши мумкин. Бу ҳақда "The Washington Sun" нашри Дональд Трамп маъмуриятидаги ички муҳокамалардан хабардор 10 нафар манбага таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги мағлубиятидан сўнг Оқ уйда кадрлар ўзгариши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Асосий номзодлардан бири сифатида АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Сержио Гор тилга олинмоқда.
У давлат котиблигидан ташқари, Оқ уй аппарати раҳбари ёки давлат котиби ўринбосари лавозимларига ҳам даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, Гор сўнгги вақтларда юқори даражадаги халқаро музокараларда фаол иштирок этмоқда ва Трамп билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эга.
"Трамп уни жуда яхши кўради", — деди президент маслаҳатчиларидан бири нашрга.
Айрим америкалик амалдорлар Рубио 2028 ёки 2032 йилги президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш учун ҳукуматдан кетиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бироқ Гор бу хабарларни қатъиян рад этди. У Марко Рубиони ўзининг яқин дўсти деб атаб, бошқа лавозимга қизиқмаётганини билдирди.
Давлат департаменти ва Оқ уй вакиллари ҳам эҳтимолий тайинлов ҳақидаги маълумотларни асоссиз деб атади.
Сержио Гор ким?

"Times of Malta" ва OCCRP журналистик суриштирувига кўра, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкентда Сергей Гороховский исми билан туғилган.

Бу маълумот унинг Мальтадаги кўчмас мулкига оид нотариал ҳужжатлар орқали аниқланган. Горнинг адвокати Роберт Гарсон ҳам унинг Тошкентда туғилганини тасдиқлаган.
Гор болалигининг бир қисмини Мальтада ўтказган, кейинчалик оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган.
У АҚШ сенатори Рэнд Пол билан ишлаган, Трампнинг сайловолди кампанияларида иштирок этган. Кейинчалик Оқ уйда кадрлар бошқармасига раҳбарлик қилиб, минглаб давлат амалдорларини танлаш жараёнига масъул бўлган.
2025 йил ноябрда Гор АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланган. У бир вақтнинг ўзида президентнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили ҳисобланади.
© REUTERSШавкат Мирзиёев принял спецпосланника президента США Серджио Гора. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев принял спецпосланника президента США Серджио Гора. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Шавкат Мирзиёев принял спецпосланника президента США Серджио Гора. Архивное фото
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сержио Горни қабул қилган эди. Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари, Марко Рубионинг ташрифига тайёргарлик ва C5+1 форматидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Ҳозирча Горнинг янги лавозимга номзоди расман илгари сурилмаган, Марко Рубио ҳам давлат котиби лавозимини тарк этишини эълон қилмаган.
Встреча Саиды  Мирзиёевой с сопредседателем Американо-узбекского делового совета Серджио Гором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2026
Вашингтонда Саида Мирзиёева ва Сержио Гор ишбилармонлик масалаларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0