Вашингтонда Саида Мирзиёева ва Сержио Гор ишбилармонлик масалаларини муҳокама қилди

© Телеграм канал С.МирзиёевойВстреча Саиды Мирзиёевой с сопредседателем Американо-узбекского делового совета Серджио Гором
Встреча Саиды  Мирзиёевой с сопредседателем Американо-узбекского делового совета Серджио Гором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2026
Oбуна бўлиш
Вашингтондаги мулоқот икки давлат ўртасидаги бизнес ва инвестиция алоқаларини янада тизимли асосда ривожлантиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва инвестиция кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар мазкур мулоқотни амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон сифатида баҳолади.
Таъкидланишича, учрашув Кенгаш фаолиятининг расмий бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Ушбу тузилма Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция имкониятларини илгари суришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Мирзиёева кенгашнинг биринчи йиғилиши Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. Ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон ишбилармонлар ва сармоядорлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Кенгаш икки мамлакат компания ва идораларининг стратегик бизнес ташаббуслари, йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишни мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб боради.

Шунингдек, кенгаш доирасида Ўзбекистонга қўшимча Америка инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, энг муҳим инфратузилмавий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш ва хатарларни тақсимлаш учун йирик халқаро молия институтларини (ЕТТБ, ХМК, ОТБ) жалб қилиш мақсадида махсус инвестиция фонди ташкил этилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Состоялась встреча Саиды Мирзиёевой с Главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Қозондаги учрашув: Мирзиёева ва Минниханов ҳамкорлик ва маданий лойиҳаларни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0