https://sputniknews.uz/20261105/tashkent-almaty-astana-aviareys-61763784.html
Тошкентдан Олмаота ва Остонага парвозлар кўпайтирилади
Тошкентдан Олмаота ва Остонага парвозлар кўпайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент–Олмаота ва Тошкент–Остона йўналишларида ҳафтасига 120 тагача авиарейсга рухсат беришга келишди. Аввалги лимит 84 та эди. Бошқа йўналишларда ҳам парвозлар сонини ошириш имконияти яратилди.
2026-11-05T12:44+0500
2026-11-05T12:44+0500
2026-11-05T13:01+0500
қозоғистон
ўзбекистон
авиарейс
авиапарвозлар
авиайўналиш
марказий осиё
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/06/48276485_0:198:3289:2048_1920x0_80_0_0_ae197cc9e8b4ba62c728fdb4e3fc3ac1.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент–Олмаота ҳамда Тошкент–Остона йўналишларида ҳафтасига жами 120 тагача авиарейсни амалга оширишга рухсат бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат транспорт вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.Келишув Тошкентда Марказий Осиё–Хитой форматида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган конференция доирасида ўтказилган музокараларда эришилди.Аввалги келишувга кўра, 2025 йилда ушбу йўналишларнинг ҳар бирида 42 тагача рейсга рухсат берилган эди. Шунингдек, икки мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ўртасидаги йўналишларда рухсат этилган рейслар сони ҳафтасига 14 тадан 20 тагача кўпайтирилди.Қозоғистон Транспорт вазирлигининг сентябрь ойидаги маълумотига кўра, икки мамлакат ўртасида барча йўналишлар бўйича амалда ҳафтасига 70 та авиарейс бажарилган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз кўп.Қозоғистон томонининг таъкидлашича, янги келишув талаб юқори бўлган йўналишларда авиақатновларни кенгайтириш, йўловчилар учун қулайликларни ошириш ва икки мамлакат ўртасида туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260917/ozbekistonliklar-dubai-yonalish-uchish-60498669.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/06/48276485_280:0:3011:2048_1920x0_80_0_0_3bee81636b9ed65f14d216c88b7eab01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, ўзбекистон, авиарейс, авиапарвозлар, авиайўналиш, марказий осиё, жамият, тошкент
қозоғистон, ўзбекистон, авиарейс, авиапарвозлар, авиайўналиш, марказий осиё, жамият, тошкент
Тошкентдан Олмаота ва Остонага парвозлар кўпайтирилади
12:44 05.11.2026 (янгиланди: 13:01 05.11.2026) Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкентдан Олмаота ва Остонага авиарейслар сонини оширишга келишди. Ҳар бир йўналишда 60 тагача рейсга рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент–Олмаота ҳамда Тошкент–Остона йўналишларида ҳафтасига жами 120 тагача авиарейсни амалга оширишга рухсат бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат транспорт вазирлиги маълумотларига таяниб
хабар берди.
Келишув Тошкентда Марказий Осиё–Хитой форматида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган конференция доирасида ўтказилган музокараларда эришилди.
Унга кўра, икки мамлакат авиакомпаниялари Олмаота–Тошкент ва Остона–Тошкент йўналишларининг ҳар бирида ҳафтасига 60 тагача рейсни амалга ошириши мумкин.
Аввалги келишувга кўра, 2025 йилда ушбу йўналишларнинг ҳар бирида 42 тагача рейсга рухсат берилган эди.
Шунингдек, икки мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ўртасидаги йўналишларда рухсат этилган рейслар сони ҳафтасига 14 тадан 20 тагача кўпайтирилди.
Қозоғистон Транспорт вазирлигининг сентябрь ойидаги маълумотига кўра, икки мамлакат ўртасида барча йўналишлар бўйича амалда ҳафтасига 70 та авиарейс бажарилган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз кўп.
Жорий йилда Тошкент билан Атирау, Уральск, Костанай ва Ақтўбе, шунингдек, Олмаота билан Самарқанд ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.
Қозоғистон томонининг таъкидлашича, янги келишув талаб юқори бўлган йўналишларда авиақатновларни кенгайтириш, йўловчилар учун қулайликларни ошириш ва икки мамлакат ўртасида туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.