Ўзбекистонликлар учун Дубай орқали 40 тадан ортиқ йўналишга учиш имкони очилади
Ўзбекистонликлар учун Дубай орқали 40 тадан ортиқ йўналишга учиш имкони очилади
Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways ва flydubai интерлайн-келишув имзолади. 21 сентябрдан йўловчилар Дубай орқали 40 дан ортиқ янги йўналишга ягона чипта билан учиши, багажни эса манзилгача расмийлаштириши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. "Uzbekistan Airways" ва Дубайда базалашган "Flydubai" стратегик интерлайн-келишув имзолади. Унинг асосий натижаси — 21 сентябрдан "Uzbekistan Airways" йўловчилари Дубай орқали "Flydubai"нинг 40 тадан ортиқ йўналишига чиқиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.Янги имкониятлар 21 сентябрдан "Uzbekistan Airways" сайтида пайдо бўлади. Улар орасида Аддис-Абеба, Найроби, Занзибар, Амман, Баҳрайн, Доҳа, Пиза, Неаполь, Маскат, Салала ва Мале каби йўналишлар бор.Интерлайн-келишувнинг йўловчи учун асосий қулайлиги — бутун маршрутни ягона чипта билан расмийлаштириш ва багажни охирги манзилгача топшириш имконияти. Ҳамкорлик икки томонлама ишлайди. "Flydubai" йўловчилари Тошкент орқали Бухоро, Фарғона ва Урганчга, шунингдек, Россиянинг Иркутск ва Красноярск шаҳарлари ҳамда Франкфурт, Лондон, Милан, Мюнхен, Париж ва Римга уча олади.Бу Тошкентнинг транзит имкониятларини кенгайтириш билан бирга Ўзбекистонга қўшимча сайёҳлар жалб этиш учун ҳам янги имконият яратади. Россия ОАВлари ҳам янги келишувни россиялик сайёҳлар учун Тошкент ва Дубай орқали саёҳат географиясини кенгайтирувчи имконият сифатида баҳоламоқда.
Келишув Тошкент орқали халқаро транзитни кенгайтириб, жумладан, Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш учун қўшимча имконият яратади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. "Uzbekistan Airways" ва Дубайда базалашган "Flydubai" стратегик интерлайн-келишув имзолади. Унинг асосий натижаси — 21 сентябрдан "Uzbekistan Airways" йўловчилари Дубай орқали "Flydubai"нинг 40 тадан ортиқ йўналишига чиқиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.
Янги имкониятлар 21 сентябрдан "Uzbekistan Airways" сайтида пайдо бўлади. Улар орасида Аддис-Абеба, Найроби, Занзибар, Амман, Баҳрайн, Доҳа, Пиза, Неаполь, Маскат, Салала ва Мале каби йўналишлар бор.
Интерлайн-келишувнинг йўловчи учун асосий қулайлиги — бутун маршрутни ягона чипта билан расмийлаштириш ва багажни охирги манзилгача топшириш имконияти.
Яъни Дубайда бошқа рейсга ўтишда алоҳида чипта харид қилиш ва багажни қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.
Ҳамкорлик икки томонлама ишлайди. "Flydubai" йўловчилари Тошкент орқали Бухоро, Фарғона ва Урганчга, шунингдек, Россиянинг Иркутск ва Красноярск шаҳарлари ҳамда Франкфурт, Лондон, Милан, Мюнхен, Париж ва Римга уча олади.
Бу Тошкентнинг транзит имкониятларини кенгайтириш билан бирга Ўзбекистонга қўшимча сайёҳлар жалб этиш учун ҳам янги имконият яратади.
Россия ОАВлари ҳам янги келишувни россиялик сайёҳлар учун Тошкент ва Дубай орқали саёҳат географиясини кенгайтирувчи имконият сифатида баҳоламоқда.
"Flydubai" 2009 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозир авиакомпаниянинг 98 та Boeing 737 самолёти бор. Унинг маршрут тармоғи 56 та мамлакатдаги 125 тадан ортиқ йўналишни қамраб олади.
У шу вақтгача Дубай билан тўғридан-тўғри авиақатнов бўлмаган 100 тадан ортиқ янги йўналишни очган.