Ўзбекистондан Мадинага Чеченистон орқали янги авиарейс очилди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишРетро-рейс а/к Аэрофлот по маршруту Москва-Красноярск-Москва
Ретро-рейс а/к Аэрофлот по маршруту Москва-Красноярск-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
Илк рейс тўлиқ юклама билан амалга оширилди, қатновлар сони кўпайтирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. "FlyOne Asia" авиакомпанияси Тошкент — Грозний — Мадина — Грозний — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлади. Бу ҳақда А.А. Қодиров номидаги Грозний халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
Аэропорт маълумотига кўра, биринчи рейс тўлиқ юклама билан амалга оширилган. Парвозлар Airbus A320 самолётларида бажарилади.
Биринчи босқичда рейслар пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Кейинчалик уларнинг сони оширилиши кутилмоқда.
Янги йўналиш Тошкент ва Грозний ўртасидаги авиақатновни кенгайтиради. Шу билан бирга, у Ўзбекистондан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Грозний орқали бориш имкониятини ҳам яратади.
Грозний аэропорти маълумотига кўра, "FlyOne Asia" бугунги кунда Грозний ва Тошкент ўртасида парвозларни амалга ошираётган учинчи авиакомпанияга айланди. Бу йўналишга талаб ва Ўзбекистон билан Чеченистон ўртасидаги йўловчи оқими ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.
Морской вокзал в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
"Centrum Air" Тошкент-Сочи рейсларини йўлга қўяди: чипта нархлари
Янгиликлар лентаси
0