https://sputniknews.uz/20261105/saidov-un-terrorizm-kurash-muhokama-61757027.html
Саидов БМТ бош котиби ўринбосари билан терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди
Саидов БМТ бош котиби ўринбосари билан терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов БМТ вакили Александр Зуев билан терроризмга қарши ҳамкорлик, 2026–2027 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси" ва фуқароларни реабилитация қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини муҳокама қилди.
2026-11-05T09:12+0500
2026-11-05T09:12+0500
2026-11-05T09:57+0500
бмт
экстремизм
бахтиёр саидов
ўзбекистон тив
ҳамкорлик
сиёсат
террорчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/05/61756854_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_d8dd163302f7a6bae989940f1df28bae.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 ноябрь куни БМТ бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Александр Зуев билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Музокараларда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда можароли ҳудудлардан қайтарилган фуқароларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.Мазкур ҳужжат 2026 йил июнь ойида Нью-Йоркда имзоланган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини ошириш, терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш ва террористик мақсадларда янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.Шунингдек, Ўзбекистонда можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича халқаро компетенциялар марказини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган. Саидов ва Зуев учрашувида, шунингдек, диний бағрикенгликни таъминлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20260702/uzbekistan-un-terrorizm-kurash-yol-xarita-58764115.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/05/61756854_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_2e8e459d99e9b987711a0f5dce397e16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт, экстремизм, бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, ҳамкорлик, сиёсат, террорчилар
бмт, экстремизм, бахтиёр саидов, ўзбекистон тив, ҳамкорлик, сиёсат, террорчилар
Саидов БМТ бош котиби ўринбосари билан терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди
09:12 05.11.2026 (янгиланди: 09:57 05.11.2026) Бахтиёр Саидов ва БМТ вакили Зуев терроризмга қарши кураш, реабилитация ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 ноябрь куни БМТ бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Александр Зуев билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди.
Музокараларда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда можароли ҳудудлардан қайтарилган фуқароларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар 2026–2027 йилларга мўлжалланган икки томонлама "йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур ҳужжат 2026 йил июнь ойида Нью-Йоркда имзоланган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини ошириш, терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш ва террористик мақсадларда янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.
Шунингдек, Ўзбекистонда можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича халқаро компетенциялар марказини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2019–2021 йилларда "Меҳр" гуманитар операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги можароли ҳудудлардан жами 531 нафар кишини қайтарган.
Саидов ва Зуев учрашувида, шунингдек, диний бағрикенгликни таъминлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.