Ўзбекистон ва БМТ терроризмга қарши янги “йўл харитаси”ни имзолади

© Информационное агентство ДунёУзбекистан и ООН подписали новую "дорожную карту" по борьбе с терроризмом
Узбекистан и ООН подписали новую дорожную карту по борьбе с терроризмом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжат Ўзбекистонга терроризмга қарши кураш соҳасида эксперт ва техник кўмак кўрсатишни назарда тутади
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича янги “йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистонга терроризмга қарши кураш соҳасида кенг кўламли эксперт ва техник кўмак кўрсатишни назарда тутади.
“Йўл харитаси” БМТнинг Терроризмга қарши кураш ҳафталиги доирасида имзоланди. Ҳужжат имзоланган учрашувда Ўзбекистон делегациясига ДХХ раисининг биринчи ўринбосари Ботир Турсунов, БМТ томонига эса бош котиб ўринбосари, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Зуев бошчилик қилди.
Шунингдек, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари малакасини ошириш, террорчилар томонидан янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш бўйича қўшма дастурлар муҳокама қилди.
Томонлар можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Халқаро компетенциялар марказини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Қайд этилишича, марказ Марказий Осиё тажрибасига таянган ҳолда мутахассислар тайёрлаш, репатриантлар учун таълим ва касбий ривожланиш йўналишларини яратиш, шунингдек, экстремизмнинг олдини олиш бўйича халқаро тажриба алмашиш майдонига айланиши мумкин.
Шунингдек, Нью-Йоркда Ўзбекистон делегацияси БМТ Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия директорати директори Наталья Герман билан ҳам музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг БМТ Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия директорати Глобал тадқиқотлар тармоғига қўшилиши истиқболлари муҳокама қилинди.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш ҳафталиги 26 июндан 2 июлга қадар давом этмоқда.
Директор Федеральной службы безопасности РФ (ФСБ России) Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
ФХХ директори: Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россияда бешта терактнинг олди олинди
Янгиликлар лентаси
0