https://sputniknews.uz/20260526/fsb-uzbekistan-dxx-russia-terakt-oldini-olish-57870333.html
ФХХ директори: Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россияда бешта терактнинг олди олинди
ФХХ директори: Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россияда бешта терактнинг олди олинди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ФХХ директори Александр Бортников Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россиянинг турли ҳудудларида, жумладан Москвада, бешта террорчилик ҳужумининг олди олинганини маълум қилди.
2026-05-26T12:51+0500
2026-05-26T12:51+0500
2026-05-26T14:33+0500
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
фхх
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
террорчилар
террорчилик уюшмаси
москва
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19370932_0:0:2939:1654_1920x0_80_0_0_c1c59db1001a14ea89fe259bdd7e5b5f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) билан ҳамкорликда Россия ҳудудларида бешта террорчилик ҳужумининг олдини олди. Бу ҳақда Россия ФХХ директори Александр Бортников маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар Россиянинг турли ҳудудларида, жумладан Москвада тайёрланган.У бу ҳақда Иркутск вилоятида ўтаётган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 58-йиғилишида айтди. Йиғилишда терроризм, диний радикализм ва трансмиллий хавфларга қарши ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.Бортников, шунингдек, “Вилоят Хуросон”* террорчилик ташкилоти фаолияти ҳақида ҳам гапирди. Унинг айтишича, гуруҳ Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари, шунингдек Россиядаги меҳнат муҳожирлари орасидан тарафдорлар жалб қилишга уринмоқда.ФХХ директори олди олинган ҳолатлар халқаро терроризмга қарши курашда МДҲ махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик муҳимлигини кўрсатишини таъкидлади.* Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20260514/afghanistan-terrorchi-guruhlar-jangarilar-57569003.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19370932_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_41ff4c335f8292fc21199d842c71fe14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат хавфсизлик хизмати (дхх), фхх, россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), террорчилар, террорчилик уюшмаси, москва, мигрантлар
давлат хавфсизлик хизмати (дхх), фхх, россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), террорчилар, террорчилик уюшмаси, москва, мигрантлар
ФХХ директори: Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россияда бешта терактнинг олди олинди
12:51 26.05.2026 (янгиланди: 14:33 26.05.2026) Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россияда бешта терактнинг олди олинганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) билан ҳамкорликда Россия ҳудудларида бешта террорчилик ҳужумининг олдини олди. Бу ҳақда Россия ФХХ директори Александр Бортников
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар Россиянинг турли ҳудудларида, жумладан Москвада тайёрланган.
“Ўзбекистон ДХХ билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида, шу жумладан Москвада бешта террорчилик ҳужумининг олди олинди”, деди Бортников.
У бу ҳақда Иркутск вилоятида ўтаётган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 58-йиғилишида айтди. Йиғилишда терроризм, диний радикализм ва трансмиллий хавфларга қарши ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Бортников, шунингдек, “Вилоят Хуросон”* террорчилик ташкилоти фаолияти ҳақида ҳам гапирди. Унинг айтишича, гуруҳ Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари, шунингдек Россиядаги меҳнат муҳожирлари орасидан тарафдорлар жалб қилишга уринмоқда.
ФХХ директори олди олинган ҳолатлар халқаро терроризмга қарши курашда МДҲ махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик муҳимлигини кўрсатишини таъкидлади.
* Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти