"Ногирон бўлиб бораётган авлод": Қирғизистон президенти энергетикларни тақиқламоқчи

© Соцсети С.ЖапароваСадыр Жапаров предложил запретить энергетические напитки в Кыргызстане
Садыр Жапаров предложил запретить энергетические напитки в Кыргызстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Вазирлар Маҳкамасига энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни топширди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров энергетик ичимликларни ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб киришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни топширди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қирғизистон раҳбарининг таъкидлашича, бундай ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. У инфаркт, қандли диабет ва буйрак касалликларига чалинган фуқароларни даволаш давлат бюджетига катта юк бўлаётганини қайд этди.
"Ёшлигидан соғлиғини йўқотиб, ногирон бўлиб бораётган авлод давлатга солиқ тўлаш ўрнига, аксинча, умрбод ижтимоий нафақага муҳтож қатламга айланади", — деди Жапаров.
Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Қирғизистонда 54,2 млн литр ёки тахминан 129 млн банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 36,1 млн литрга ёки қарийб 85,9 млн банкага етган.
Жапаров тақиқ жорий этилса, давлат бюджети тахминан 1,5 млрд сом солиқ тушумидан маҳрум бўлишини ҳам таъкидлади.

"Бироқ миллат, фуқаролар ва келажак авлодлар саломатлиги ҳеч қандай пул билан ўлчанмаслиги керак!" — деди Қирғизистон етакчиси.

Жапаров Вазирлар Маҳкамасига бир ой ичида энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш, олти ой давомида эса тегишли ҳуқуқий чораларни кўриш вазифасини юклади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланган.
Летняя атмосфера в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди
Янгиликлар лентаси
0