https://sputniknews.uz/20250914/kuz-bolalar-tavsiya-51953801.html
Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди
Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди
Sputnik Ўзбекистон
Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Бу фаслда кўпчилик, айниқса, болаларда иммунитет сустлашиб, шамоллаш ва мавсумий вирусли касалликларга чалиниш хавфи ортади. ССВ бу даврда уларнинг соғлиғини сақлашда муҳим бўлган тавсиялар билан ўртоқлашди. Қўл гигиенаси, ҳавога мос кийим-кечак, тўғри овқатланиш, уйқу тартибига риоя қилиш шулар жумласидан.
2025-09-14T18:17+0500
2025-09-14T18:17+0500
2025-09-14T18:17+0500
жамият
болалар
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37206976_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_6447fbb83e114bbcf32dc7f5cbebbfe0.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Бу фаслда кўпчилик, айниқса, болаларда иммунитет сустлашиб, шамоллаш ва мавсумий вирусли касалликларга чалиниш хавфи ортади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) бундай вақтларда болалар соғлом бўлишини таъминлашда муҳим ҳисобланувчи 6 та тавсия билан ўртоқлашди.Қўл гигиенасиБолалар мактаб ва боғча ҳамда жамоат транспортида одамлар билан доимий алоқада бўлади. Бу эса вирусларнинг осон тарқалиши учун қулай шароит яратади. Шу сабабли:Шамоллаганда уйда қолишКузда грипп ва ЎРВИ касалликлари ҳаво-томчи йўли орқали тез тарқалади. Шу боис болада шамоллаш белгилари кузатилса, уйда қолиши зарур. Чунки бундай ҳолатда мактабга бориш, касалликнинг бошқаларга ҳам юқишига сабаб бўлади.Кийим-кечакнинг ҳавога мос бўлишиКуз ҳавоси ўзгарувчан. Бир кун иссиқ, бир кун эса салқин бўлиши мумкин. Шунинг учун:Тўғри овқатланиш ва кучли иммунитетҲар бир бола мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши учун унинг таомланишига алоҳида эътибор қаратиш керак. Жумладан:Уйқу ва дам олиш тартибига риоя қилишМактаб ёшидаги болалар ҳар куни 8−10 соат тиниқиб ухлаши тавсия этилади. Чунки бундай ҳордиқ иммунитетни мустаҳкамлаб, ўқишда фаол бўлишга ёрдам беради. Шу боис:Шахсий гигиенага риоя қилишБолалар ҳар куни:Таъкидланишича, агар болалар гигиена ва саломатлик қоидаларига қанчалик эрта одатланса, ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етади.
https://sputniknews.uz/20250827/shifokorlar-bemorlar-51494855.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37206976_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_aa6e32db2e389f864196a21682f47ad7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
куз болалар соғлом бўлиши муҳим тавсия
куз болалар соғлом бўлиши муҳим тавсия
Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди
Қўл гигиенаси, ҳавога мос кийим-кечак, тўғри овқатланиш, уйқу тартибига риоя қилиш шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Бу фаслда кўпчилик, айниқса, болаларда иммунитет сустлашиб, шамоллаш ва мавсумий вирусли касалликларга чалиниш хавфи ортади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) бундай вақтларда болалар соғлом бўлишини таъминлашда муҳим ҳисобланувчи 6 та тавсия билан
ўртоқлашди.
Болалар мактаб ва боғча ҳамда жамоат транспортида одамлар билан доимий алоқада бўлади. Бу эса вирусларнинг осон тарқалиши учун қулай шароит яратади. Шу сабабли:
қўлларни овқатдан олдин ва кейин ҳамда ҳожатхонадан чиққач, доимо совунлаб ювиш;
ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ)га чалинган беморлар билан яқин мулоқотни чеклаш лозим.
Кузда грипп ва ЎРВИ касалликлари ҳаво-томчи йўли орқали тез тарқалади. Шу боис болада шамоллаш белгилари кузатилса, уйда қолиши зарур. Чунки бундай ҳолатда мактабга бориш, касалликнинг бошқаларга ҳам юқишига сабаб бўлади.
Кийим-кечакнинг ҳавога мос бўлиши
Куз ҳавоси ўзгарувчан. Бир кун иссиқ, бир кун эса салқин бўлиши мумкин. Шунинг учун:
мавсумга мос, яъни жуда енгил ҳам, жуда қалин ҳам кийинмаслик;
нам уст-бошда юрмаслик ва уларни тезда алмаштириш лозим.
Тўғри овқатланиш ва кучли иммунитет
Ҳар бир бола мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши учун унинг таомланишига алоҳида эътибор қаратиш керак. Жумладан:
рационда кўпроқ мевалар (олма, хурмо, анор), сабзавотлар (карам, лавлаги, брокколи, бақлажон, саримсоқпиёз), кўкатлар, сут ва балиқ маҳсулотлари, товуқ гўшти, тухум, ловия, нўхот каби егуликлар бўлиши;
совуққа қарши дамлама (занжабил, лимон, асал билан) ичиш;
турли ширинликлар, газли ва энергетик ичимликлар, чипс ҳамда "сухарик"ларни истеъмол қилмаслик зарур.
Уйқу ва дам олиш тартибига риоя қилиш
Мактаб ёшидаги болалар ҳар куни 8−10 соат тиниқиб ухлаши тавсия этилади. Чунки бундай ҳордиқ иммунитетни мустаҳкамлаб, ўқишда фаол бўлишга ёрдам беради. Шу боис:
болаларнинг эрта уйқуга ётиши ва ухлашдан аввал телефон ёки планшет ўйнамаслигини назорат қилиш;
уларни ҳар куни бир вақтда ухлаб, бир пайтда туришга одатлантириш лозим.
Шахсий гигиенага риоя қилиш
юз-қўлларини ювишга одатланиши;
тишларни кунда 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) тозалаши;
кийимларини тез-тез алмаштириши керак.
Таъкидланишича, агар болалар гигиена ва саломатлик қоидаларига қанчалик эрта одатланса, ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етади.