https://sputniknews.uz/20261104/uzbekistan-paxta-yigim-61721744.html
Ўзбекистонда 35 йилда илк бор 5 млн тонна пахта йиғиб олинди
Ўзбекистонда 35 йилда илк бор 5 млн тонна пахта йиғиб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннага етди — бу 1991 йилдан буён илк бор. 2024 йилга нисбатан ўсиш 70 фоиздан ошди. Пахта майдонлари қарийб икки баравар қисқарган, ҳосилнинг катта қисми машиналарда терилмоқда.
2026-11-04T09:58+0500
2026-11-04T09:58+0500
2026-11-04T09:58+0500
пахта
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иқтисод
миллий статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52113979_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_acb701b03f79798c53061feca63828eb.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилги пахта ҳосили 5 млн тоннага етди. Бу 1991 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таққослаш учун, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикада 2 млн 938 минг тонна пахта хомашёси етиштирилган. Демак, икки йил ичида ҳосил ҳажми 2 млн тоннадан зиёд ёки 70 фоизга ошган.1991 йилда Ўзбекистонда 4 млн 646 минг тонна пахта етиштирилган. Халқаро валюта жамғармасининг архив маълумотларига кўра, ўша йили ғўза 1,72 млн гектар майдонда парваришланган.Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилги мавсумга 3 мингга яқин пахта териш машинаси жалб қилинган. 22 октябрь ҳолатига келиб, ҳосилнинг 76 фоизи айнан машиналар ёрдамида йиғиб олинган.Айни пайтда пахта йиғим-терими ҳали якунлангани йўқ. Далаларда ҳосилнинг бир қисми сақланиб қолмоқда. Шу боис мавсум якунига қадар умумий кўрсаткич 5 млн тоннадан ҳам ошиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20261023/reja-bajarildi--eng-kop-paxtani-qaysi-hudud-terdi-61437972.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52113979_142:0:2419:1708_1920x0_80_0_0_88a1825b5f0c7248cb4a1712edb76300.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пахта, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иқтисод, миллий статистика қўмитаси
пахта, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, иқтисод, миллий статистика қўмитаси
Ўзбекистонда 35 йилда илк бор 5 млн тонна пахта йиғиб олинди
Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 млн тоннага етди. Бу мустақиллик давридаги илк натижа. Терим давом этмоқда, ҳосил яна ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилги пахта ҳосили 5 млн тоннага етди. Бу 1991 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Таққослаш учун, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикада 2 млн 938 минг тонна пахта хомашёси етиштирилган. Демак, икки йил ичида ҳосил ҳажми 2 млн тоннадан зиёд ёки 70 фоизга ошган.
1991 йилда Ўзбекистонда 4 млн 646 минг тонна пахта етиштирилган. Халқаро валюта жамғармасининг архив маълумотларига кўра, ўша йили ғўза 1,72 млн гектар майдонда парваришланган.
2026 йилда эса пахта майдонлари 889,5 минг гектарни ташкил этди. Яъни 35 йил аввалгига нисбатан қарийб икки баравар кам ерда ундан ҳам кўпроқ ҳосил олинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилги мавсумга 3 мингга яқин пахта териш машинаси жалб қилинган. 22 октябрь ҳолатига келиб, ҳосилнинг 76 фоизи айнан машиналар ёрдамида йиғиб олинган.
Айни пайтда пахта йиғим-терими ҳали якунлангани йўқ. Далаларда ҳосилнинг бир қисми сақланиб қолмоқда. Шу боис мавсум якунига қадар умумий кўрсаткич 5 млн тоннадан ҳам ошиши кутилмоқда.