https://sputniknews.uz/20261104/uzbekistan-oltin-xarid-61747072.html
Ўзбекистон олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади — WGC
Ўзбекистон олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади — WGC
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон сентябрда 7 тонна олтин харид қилиб, жаҳон марказий банклари орасида учинчи ўринни эгаллади. WGC ҳисоботига кўра, Польша ва Хитой етакчи, Россия ва Туркия эса олтин захираларини қисқартирмоқда.
2026-11-04T16:51+0500
2026-11-04T16:51+0500
2026-11-04T16:51+0500
олтин
марказий банк
иқтисод
польша
олтин-валюта захиралари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18122628_0:55:1050:646_1920x0_80_0_0_6048e44dad069998bb5a8834740693c8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки сентябрь ойида 7 тонна олтин харид қилиб, жаҳон марказий банклари орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC) ҳисоботида маълум қилинди.Ҳисоботга кўра, сентябрда дунё марказий банкларининг соф олтин хариди 61 тоннани ташкил этди. Бу 2026 йил бошидан буён қайд этилган энг юқори ойлик кўрсаткичдир.Ўзбекистондан кейин Қозоғистон 5 тонна, Иордания 4 тонна, Чехия 2 тонна ва Боливия 1 тонна олтин харид қилди.Энг йирик сотувчи эса Россия Марказий банки бўлиб, у сентябрда захираларини 6 тоннага қисқартирди.Тўққиз ойлик натижалар2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳам Польша (123 тонна) ва Хитой (103 тонна) энг йирик олтин харидорлари бўлди. Ўзбекистон эса йил бошидан буён амалга оширилган соф харидлар бўйича учинчи ўринни эгалламоқда.Йил бошидан буён энг кўп олтин сотган давлат Туркия бўлиб, унинг захиралари 82 тоннага камайди. Россия эса тўққиз ойда 62 тонна олтин сотди.Умуман, дунё марказий банклари йил бошидан буён 228 тонна олтинни соф харид қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоиз кам.
https://sputniknews.uz/20260805/uzbekistan-oltin-xarid-59497019.html
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18122628_59:0:992:700_1920x0_80_0_0_b917ef5a9d566ac8643b296b86dbaaf6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олтин, марказий банк, иқтисод, польша, олтин-валюта захиралари
олтин, марказий банк, иқтисод, польша, олтин-валюта захиралари
Ўзбекистон олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади — WGC
Ўзбекистон сентябрда 7 тонна олтин харид қилди. Бу марказий банклар орасида Польша ва Хитойдан кейинги учинчи натижадир.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки сентябрь ойида 7 тонна олтин харид қилиб, жаҳон марказий банклари орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC) ҳисоботида
маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, сентябрда дунё марказий банкларининг соф олтин хариди 61 тоннани ташкил этди. Бу 2026 йил бошидан буён қайд этилган энг юқори ойлик кўрсаткичдир.
Олтиннинг энг йирик харидорлари Польша (25 тонна) ва Хитой (23 тонна) бўлди. Хитой Марказий банки кетма-кет 23 ойдан бери олтин захираларини ошириб келмоқда.
Ўзбекистондан кейин Қозоғистон 5 тонна, Иордания 4 тонна, Чехия 2 тонна ва Боливия 1 тонна олтин харид қилди.
Энг йирик сотувчи эса Россия Марказий банки бўлиб, у сентябрда захираларини 6 тоннага қисқартирди.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳам Польша (123 тонна) ва Хитой (103 тонна) энг йирик олтин харидорлари бўлди. Ўзбекистон эса йил бошидан буён амалга оширилган соф харидлар бўйича учинчи ўринни эгалламоқда.
Бу даврда Қозоғистон, Чехия, Сингапур ва Чили ҳам олтин захираларини 10 тоннадан зиёд оширди.
Йил бошидан буён энг кўп олтин сотган давлат Туркия бўлиб, унинг захиралари 82 тоннага камайди. Россия эса тўққиз ойда 62 тонна олтин сотди.
Умуман, дунё марказий банклари йил бошидан буён 228 тонна олтинни соф харид қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоиз кам.