Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши камайди — қайси соҳаларда юқори?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 21,8 фоизга тушди. Энг юқори кўрсаткич қишлоқ хўжалигида қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 21,8 фоизни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос давридаги 23,9 фоизга нисбатан 2,1 фоиз бандга кам.
Соҳалар кесимида кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши энг юқори қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 57,6 фоиз бўлди. Хизматлар соҳасида бу кўрсаткич 23,8 фоиз, қурилишда 8,3 фоиз, саноатда эса 4,9 фоизни ташкил этди.
Кузатилмайдиган иқтисодиёт — мунтазам статистик кузатувларда тўлиқ ёки қисман қамраб олинмайдиган иқтисодий фаолиятдир. У уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти, шунингдек, яширин иқтисодиётни қамраб олади. Унинг ҳажми билвосита усуллар орқали баҳоланади.
Янгиликлар лентаси
0