Тошкентда шифохонага ётқизилган 18 қозоғистонликдан 10 нафари уйига жавоб берилди

© iStock / sudok1Капельница. Архивное фото
Капельница. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда заҳарланиш гумони билан ётқизилган 18 қозоғистонликдан 10 нафари шифохонадан чиқарилди, саккиз нафари даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Тошкентда заҳарланиш гумони билан ётқизилган 18 қозоғистонликдан 10 нафари шифохонадан чиқарилди, саккиз нафари даволанмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Маълумотга кўра, 3 ноябрь ҳолатига олти нафар бола ва тўрт нафар катта ёшли фуқаро соғайиб, шифохонадан чиқарилган. Қолган саккиз беморнинг олти нафари болалар бўлиб, уларнинг аҳволи барқарор.
Ўзбекистон томони беморларни даволаш учун зарур шароитларни яратган. Қозоғистон элчиси Ерали Туғжанов иштирокида шифокорлар консилиуми ўтказилган. Мутахассислар ёш футболчилар саломатлигида ижобий ўзгаришларни қайд этган.

Элчихона 3 ноябрь куни ичак инфекцияси қўзғатувчиларини аниқлаш бўйича полимераза занжир реакцияси (ПЗР) таҳлилларининг якуний натижалари кечқурун тайёр бўлишини билдирган.

Шу куни элчихона кўмагида яна 13 нафар Қозоғистон фуқароси ватанига қайтган. Шу тариқа, мусобақада иштирок этиш учун Тошкентга келган 95 нафар қозоғистонликдан 12 нафари Ўзбекистонда қолган. Уларнинг саккиз нафари даволанишни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қарағандадан Dostlik Cup 2026 футбол мусобақасига келган иштирокчиларда заҳарланиш белгилари кузатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Медсестра и пициентка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Тошкентда қозоғистонлик футболчиларнинг касалланиш сабаби ҳали аниқланмади — қўмита
Янгиликлар лентаси
0