https://sputniknews.uz/20261103/kazakhstan-futbolchilar-kasal-sabab-61700337.html
Тошкентда қозоғистонлик футболчиларнинг касалланиш сабаби ҳали аниқланмади — қўмита
Тошкентда қозоғистонлик футболчиларнинг касалланиш сабаби ҳали аниқланмади — қўмита
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қозоғистонлик ёш футболчиларнинг шифохонага ётқизилиши сабаблари ҳали аниқланмаган. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Sputnik Ўзбекистонга беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
2026-11-03T14:11+0500
2026-11-03T14:11+0500
2026-11-03T14:11+0500
шифохона
қозоғистон
заҳарланиш
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
марказий осиё
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45565265_0:568:1211:1249_1920x0_80_0_0_3fb92bfbbc309cf48c1ce08f5070cbe6.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкентда шифохонага ётқизилган қозоғистонлик ёш футболчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг касалланиш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси матбуот котиби Сабина Садинова Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ҳодисанинг аниқ сабаблари лаборатория текширувлари натижасидан кейин маълум бўлади.Аввалроқ Тошкентдаги "Do‘stlik Cup 2026" халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Қарағанди шаҳридан келган болалар ва катталар заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, жами 19 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Улардан 17 нафари, жумладан, 11 нафар бола ва 6 нафар катта ёшли киши Тошкентдаги 5-сон шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.Бироқ касалланишга айнан тухум ёки бошқа омил сабаб бўлгани ҳозирча тасдиқланмаган.Вазият Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Отабек Имомов назоратида. Даволаш жараёнига тегишли соҳа мутахассислари ҳам жалб қилинган.
https://sputniknews.uz/20261102/tashkent-kazakhstan-futbolchilar-shifoxona-61672764.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45565265_0:454:1211:1362_1920x0_80_0_0_28ef2ace74907c95add147395c04688d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифохона, қозоғистон, заҳарланиш, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жамият, марказий осиё, тошкент
шифохона, қозоғистон, заҳарланиш, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жамият, марказий осиё, тошкент
Тошкентда қозоғистонлик футболчиларнинг касалланиш сабаби ҳали аниқланмади — қўмита
Тошкентда шифохонага ётқизилган қозоғистонлик футболчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган шахслар орасида оғир беморлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкентда шифохонага ётқизилган қозоғистонлик ёш футболчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг касалланиш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси матбуот котиби Сабина Садинова
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодисанинг аниқ сабаблари лаборатория текширувлари натижасидан кейин маълум бўлади.
"Беморларнинг аҳволи барқарор, оғир аҳволдаги беморлар йўқ. Улар тасдиқланган клиник протоколлар ва стандартлар асосида даволанмоқда", — деди Садинова.
Аввалроқ Тошкентдаги "Do‘stlik Cup 2026" халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Қарағанди шаҳридан келган болалар ва катталар заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, жами 19 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Улардан 17 нафари, жумладан, 11 нафар бола ва 6 нафар катта ёшли киши Тошкентдаги 5-сон шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Аввалроқ гувоҳлар беморларнинг аҳволи меҳмонхонадаги нонуштадан кейин ёмонлашганини, тухум истеъмол қилмаганлар эса касалланмаганини билдирган эди.
Бироқ касалланишга айнан тухум ёки бошқа омил сабаб бўлгани ҳозирча тасдиқланмаган.
Вазият Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Отабек Имомов назоратида. Даволаш жараёнига тегишли соҳа мутахассислари ҳам жалб қилинган.