Тошкентда қозоғистонлик ёш футболчилар шифохонада — оммавий заҳарланиш гумон қилинмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги халқаро футбол мусобақасига келган қозоғистонлик ёш футболчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган катталар шифохонага ётқизилди. Қозоғистон ТИВ вазиятни назоратга олган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган "Dostlik Cup 2026" халқаро футбол турнирида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футболчилар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Маълумотларга кўра, 31 октябрь куни меҳмонхонада нонушта қилган болалар ва катталарда қорин оғриғи ҳамда тана ҳарорати кўтарилиши каби аломатлар кузатилган.
Бир сутка давомида 15 нафар бола касалланган. Ота-оналарнинг айтишича, нонушта пайтида тухум емаган болалар касалланмаган. Шу сабабли улар болалар овқатдан заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бироқ касалланишнинг аниқ сабаби ҳозирча расман тасдиқланмаган.
"Tengri Sport" эса Қарағанди вилояти спорт бошқармасига таяниб, шифохонага ётқизилганлар сони 28 нафарга етганини маълум қилди. Улар орасида 16 нафар ёш футболчи, бир мураббий ва 11 нафар ота-она бор.
Хабарга кўра, беморлар Тошкентдаги 5-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Вазирлик маълумотига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож Қозоғистон фуқаролари Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, "Dostlik Cup 2026" халқаро футбол мусобақаси 28 октябрдан 2 ноябргача Тошкентда ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг хусусий футбол клублари иштирок этмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Скорая помощь несётся на вызов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Хоразмда она ва уч фарзандининг заҳарланиб ўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Янгиликлар лентаси
0