Хоразмда она ва уч фарзандининг заҳарланиб ўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

© Sputnik / Бахром ХатамовСкорая помощь несётся на вызов
Скорая помощь несётся на вызов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Oбуна бўлиш
Хоразмда овқатдан заҳарланиш оқибатида она ва унинг уч фарзанди вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Хоразм вилоятининг Боғот туманида бир оиланинг тўрт аъзоси — она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзандининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари 8 октябрь куни аввалги куни ўтказилган туғилган кун тадбиридан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилган. Шундан сўнг уларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.
9–10 октябрь кунлари она ва унинг уч нафар фарзанди вафот этган.
Фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширувга Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари жалб қилинган.
Бош прокуратура маълум қилишича, ҳолатда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 276¹¹-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур модда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар, ишлар ёки хизматлар одамлар ўлимига сабаб бўлиши билан боғлиқ жавобгарликни назарда тутади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Фожианинг аниқ сабаблари ва барча ҳолатлари суд-тиббий экспертизаси ҳамда тергов натижалари асосида аниқланади.
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Бухорода бир оила аъзолари номаълум заҳарланишдан вафот этди
Янгиликлар лентаси
0