Бухорода бир оила аъзолари номаълум заҳарланишдан вафот этди

© Sputnik / Бахром ХатамовСкорая помощь несётся на вызов
Скорая помощь несётся на вызов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди жонсиз ҳолда топилган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида эр-хотин ва уларнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Ҳамза кўчаси 15-уйда яшаган оила — 1982 йилда туғилган эркак, 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган қиз фарзанди вафот этган.
Суд-тиббий экспертларининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумлар номаълум этиологияли заҳарланиш оқибатида ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир фаолияти етишмовчилигидан вафот этгани қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Ёқуб Аҳмедов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди
Янгиликлар лентаси
0