https://sputniknews.uz/20251030/yoqub-ahmedov-53086580.html
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Ёқуб Аҳмедов 1938 йил 3 январда Наманган шаҳрида туғилган. 1959 йилда Тошкент санъат институтини тамомлаб, 1958 йилдан бошлаб Ҳамза номидаги (ҳозирги Ўзбекистон Миллий драма театри) театрда ижодий фаолият бошлаган. Кино санъатида ҳам у кўплаб унутилмас ролларни яратган. "Фурқат", "Қора консулнинг ҳалокати", "Оловли йўллар", "Кетма", "Ўтган кунлар" каби фильмларда ижро этган роллари миллий кино тарихида ёрқин саҳифалардан бири бўлиб қолди.
2025-10-30T10:49+0500
2025-10-30T10:49+0500
2025-10-30T11:06+0500
жамият
ёқуб аҳмедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53088293_0:12:882:508_1920x0_80_0_0_199db8ba4a722d80cb4e75f2928a34c8.png
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, машҳур саҳна ва кино устаси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий академик драма театри маълум қилди.Ёқуб Аҳмедов 1938 йил 3 январда Наманган шаҳрида туғилган. 1959 йилда Тошкент санъат институтини тамомлаб, 1958 йилдан бошлаб Ҳамза номидаги (ҳозирги Ўзбекистон Миллий драма театри) театрда ижодий фаолият бошлаган.У ўзининг бетакрор актёрлик маҳорати, чуқур психологик талқини ва саҳна маданияти билан ўзбек театр санъати тарихида ўчмас из қолдирди. Аҳмедов яратган образлар — Али Қушчи, Мурод, Лейстер, Ҳакимбойвачча, Саксон Нуртоевич, Тўлаган, Кайҳисрав, Икромжон ва, албатта, Алишер Навоий тимсоллари орқали томошабин қалбида чуқур из қолдирган.Кино санъатида ҳам у кўплаб унутилмас ролларни яратган. "Фурқат", "Қора консулнинг ҳалокати", "Оловли йўллар", "Кетма", "Ўтган кунлар" каби фильмларда ижро этган роллари миллий кино тарихида ёрқин саҳифалардан бири бўлиб қолди.Устоз актёр ўз ижоди давомида инсон руҳияти, тафаккур ва ҳис-туйғуларининг нозик қатламларини маҳорат билан очиб бериши, ҳар бир образни ҳаётий ва таъсирчан талқин этиши билан ажралиб турган.Актёр "Ўзбекистон халқ артисти" унвонидан ташқари, "Фидокорона хизматлари учун" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби.Санъаткорнинг ёрқин хотираси, ижодий мероси, ўзбек театр ва кино тарихидаги ўрни халқ қалбида абадий сақланади.
https://sputniknews.uz/20251012/mudofaa-vaziri-rustam-ahmedov-52649544.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53088293_71:0:855:588_1920x0_80_0_0_4cc689e0c7f8a63d1430b6b3d03c2c48.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёқуб аҳмедов вафот этди маълумот роллар
ёқуб аҳмедов вафот этди маълумот роллар
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди
10:49 30.10.2025 (янгиланди: 11:06 30.10.2025) Унинг "Оловли йўллар", "Кетма", "Ўтган кунлар" каби фильмларда ижро этган роллари миллий кино тарихида ёрқин саҳифалардан бири бўлиб қолди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, машҳур саҳна ва кино устаси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий академик драма театри
маълум қилди. Ёқуб Аҳмедов 1938 йил 3 январда Наманган шаҳрида туғилган. 1959 йилда Тошкент санъат институтини тамомлаб, 1958 йилдан бошлаб Ҳамза номидаги (ҳозирги Ўзбекистон Миллий драма театри) театрда ижодий фаолият бошлаган.
У ўзининг бетакрор актёрлик маҳорати, чуқур психологик талқини ва саҳна маданияти билан ўзбек театр санъати тарихида ўчмас из қолдирди. Аҳмедов яратган образлар — Али Қушчи, Мурод, Лейстер, Ҳакимбойвачча, Саксон Нуртоевич, Тўлаган, Кайҳисрав, Икромжон ва, албатта, Алишер Навоий тимсоллари орқали томошабин қалбида чуқур из қолдирган.
Кино санъатида ҳам у кўплаб унутилмас ролларни яратган. "Фурқат", "Қора консулнинг ҳалокати", "Оловли йўллар", "Кетма", "Ўтган кунлар" каби фильмларда ижро этган роллари миллий кино тарихида ёрқин саҳифалардан бири бўлиб қолди.
Устоз актёр ўз ижоди давомида инсон руҳияти, тафаккур ва ҳис-туйғуларининг нозик қатламларини маҳорат билан очиб бериши, ҳар бир образни ҳаётий ва таъсирчан талқин этиши билан ажралиб турган.
Актёр "Ўзбекистон халқ артисти" унвонидан ташқари, "Фидокорона хизматлари учун" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби.
Санъаткорнинг ёрқин хотираси, ижодий мероси, ўзбек театр ва кино тарихидаги ўрни халқ қалбида абадий сақланади.