Тошкентда "Акс садо" кўргазмаси ўз эшикларини очди
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро Кимё университети битирувчилари диплом ишларини "ҲАМ_НАФАС" гуруҳидаги устозларининг асарлари билан бирга намойиш этди.
Тошкент фотосуратлар уйида "ҲАМ_НАФАС" ижодий гуруҳининг "Акс садо" номли иккинчи кўргазмаси намойиш этилди. 2023 йил декабрида тузилган гуруҳга бу гал яна беш рассом қўшилди. Кўргазма куратори — Маъсуда Абдурахмонова.
Дилшод Азизов, Шоира Шодиева сингари гуруҳ аъзолари ижод билан бирга шогирд ҳам тарбиялайди. Ташкилотчилар кўргазмага бағишланган матнда "Акс садо"ни "устоз ва шогирдлар ижодий мулоқотининг бадиий ифодаси" деб таърифлайди. Тошкент халқаро Кимё университети битирувчилари, жумладан, Азизахон Хатамова ва Дарья Коршунова ўз диплом ишларини устозларининг асарлари билан бирга намойиш этди.
Тошкент халқаро Кимё университети битирувчилари диплом ишларини устозларининг асарлари билан бирга намойиш этди. "Ушбу ишлар талабаларнинг таълим жараёнида эгаллаган билим ва кўникмалари, композицион ечим топиш маҳорати ҳамда мустақил ижодий изланишларини акс эттиради", — деб ёзади кўргазма куратори Маъсуда Абдурахмонова.
Айрим композицияларда оилавий ҳаёт ва қишлоқ турмуши тасвирланган бўлса, бошқаларида рассомлар рақс ҳаракатларининг нафосатини акс эттирган. Антик давр маданияти ва мифологиядан илҳомланган асарлар ҳам бор. Реалистик тасвирлар билан бир қаторда рамз ва мажозларга қурилган композициялар ҳам ўрин олган.

1/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

2/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

3/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

4/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

5/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

6/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

7/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

8/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

9/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

10/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

11/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

12/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

13/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

14/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма

15/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Акс садо" номли кўргазма