https://sputniknews.uz/20261104/russia-xalq-birdamlik-kun-61735332.html
Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланмоқда — 414 йил аввал нима бўлган?
Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланмоқда — 414 йил аввал нима бўлган?
Sputnik Ўзбекистон
Россияда 4 ноябрь — Халқлар бирлиги куни нишонланмоқда. Байрам 1612 йилда Москва озод қилиниши билан боғлиқ. 2026 йил Халқлар бирлиги йили деб эълон қилинган. Байрам тарихи ва унинг бу йилги ўзига хос жиҳатлари.
2026-11-04T11:59+0500
2026-11-04T11:59+0500
2026-11-04T12:00+0500
байрам
россия
тарих
владимир путин
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23422324_0:68:3018:1766_1920x0_80_0_0_c0a46f18a8a31d11eadc06d681de6ef1.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Бугун Россияда Халқлар бирлиги куни нишонланмоқда. Ушбу давлат байрами 1612 йилда Москва халқ лашкари томонидан Польша қўшинларидан озод қилингани муносабати билан белгиланган. 414 йил аввал нима бўлган?XVII аср бошларида Россия оғир сиёсий инқирозни бошдан кечирган. 1610 йилда подшоҳ Василий Шуйский тахтдан ағдарилгач, ҳокимиятни эгаллаган боярлар Польша қиролининг ўғли Владиславни тахтга таклиф қилган. Поляк қўшинлари Москвага кириб, пойтахтда амалда ҳукмронлик ўрнатган.Бу ғалаба сиёсий инқироздан чиқишда муҳим бурилиш ясаган. 1613 йилда Михаил Романов подшоҳ этиб сайланган.Нега айнан 4 ноябрь?Бу сана православ анъаналарида Қозон Божия Матери иконаси байрами билан ҳам боғлиқ. 1649 йилда ушбу кун черков-давлат байрами сифатида белгиланган.1917 йилдан кейин эса 7 ноябрь — Октябрь инқилоби куни асосий давлат байрамларидан бирига айланган.2026 йилги байрамнинг ўзига хослигиРоссия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 2026 йил Халқлар бирлиги йили деб эълон қилинган.Россияда 190 дан ортиқ халқ ва этник гуруҳ вакиллари истиқомат қилади. Йил давомида уларнинг тарихи, маданияти ва анъаналарини сақлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.Жумладан, 2–8 ноябрь кунлари Москвада "Россия халқлари" халқаро ҳафталиги ўтказилмоқда. Дастурда маданий мерос, миллий анъаналар, тарихий хотира ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
https://sputniknews.uz/20251104/russia-xalq-birlik-uzbekistan-elchi-tabrik-53218136.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23422324_149:0:2880:2048_1920x0_80_0_0_3c0ead3aa748d83f6b4a4521e0960d46.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
байрам, россия, тарих, владимир путин, маданият
байрам, россия, тарих, владимир путин, маданият
Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланмоқда — 414 йил аввал нима бўлган?
11:59 04.11.2026 (янгиланди: 12:00 04.11.2026) Россияда Халқлар бирлиги куни нишонланмоқда. 414 йиллик тарих ва 2026 йилдаги байрамнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Бугун Россияда Халқлар бирлиги куни нишонланмоқда. Ушбу давлат байрами 1612 йилда Москва халқ лашкари томонидан Польша қўшинларидан озод қилингани муносабати билан белгиланган.
414 йил аввал нима бўлган?
XVII аср бошларида Россия оғир сиёсий инқирозни бошдан кечирган. 1610 йилда подшоҳ Василий Шуйский тахтдан ағдарилгач, ҳокимиятни эгаллаган боярлар Польша қиролининг ўғли Владиславни тахтга таклиф қилган. Поляк қўшинлари Москвага кириб, пойтахтда амалда ҳукмронлик ўрнатган.
1612 йилда Кузьма Минин ва Дмитрий Пожарский бошчилигидаги халқ лашкари Москвани озод қилган. Шу тариқа поляк қўшинларининг пойтахтдаги қарийб икки йиллик ҳукмронлигига барҳам берилган.
Бу ғалаба сиёсий инқироздан чиқишда муҳим бурилиш ясаган. 1613 йилда Михаил Романов подшоҳ этиб сайланган.
Бу сана православ анъаналарида Қозон Божия Матери иконаси байрами билан ҳам боғлиқ. 1649 йилда ушбу кун черков-давлат байрами сифатида белгиланган.
1917 йилдан кейин эса 7 ноябрь — Октябрь инқилоби куни асосий давлат байрамларидан бирига айланган.
2004 йил декабрда Россияда Халқ бирлиги кунини таъсис этиш тўғрисида қонун қабул қилинди. Янги байрам илк бор 2005 йил 4 ноябрда нишонланди.
2026 йилги байрамнинг ўзига хослиги
Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 2026 йил Халқлар бирлиги йили деб эълон қилинган.
Россияда 190 дан ортиқ халқ ва этник гуруҳ вакиллари истиқомат қилади. Йил давомида уларнинг тарихи, маданияти ва анъаналарини сақлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, 2–8 ноябрь кунлари Москвада "Россия халқлари" халқаро ҳафталиги ўтказилмоқда. Дастурда маданий мерос, миллий анъаналар, тарихий хотира ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари ўрин олган.