Россия худди симоб каби: сочилса ҳам яна бирлашади — Журова

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПервый зампредседателя комитета Госдумы РФ по международным делам Светлана Журова
Первый зампредседателя комитета Госдумы РФ по международным делам Светлана Журова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Oбуна бўлиш
Журованинг айтишича, Ғарб Россияни парчалашга уринмоқда, аммо мамлакатдаги турли миллатларнинг бирлиги бу уринишларга тўсқинлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия ташқи кучларнинг мамлакатни парчалашга қаратилган ҳар қандай уринишига барҳам беради, мамлакат айнан кўп миллатлилиги туфайли жипслашмоқда. Бу ҳақда Давлат думасининг Халқаро ишлар қўмитаси раиси ўринбосари Светлана Журова РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишида ташқи кучлар бутун тарих давомида Россиянинг халқаро майдондаги мавқеини заифлаштириш мақсадида Россия жамиятини парчалашга, мамлакатни бўлаклаб ташлашга уриниб келганини таъкидлади. Бироқ, президент қайд этганидек, халқлар бирлиги миллий суверенитетни мустаҳкамлаш ва Россиянинг ўзини асраб қолишнинг энг муҳим омилига айланди.

“Биз бу уринишларга барҳам берамиз. Ахир 4 ноябрь Халқ бирлиги куни. Ғарб яна бир бор бизни бир-биримиздан айиришга уринмоқда, биз эса айнан ўзимизнинг кўп миллатлилигимиз асосида жипслашяпмиз. Бу, биласизми, худди симобга ўхшайди. Бир қараса у сочилиб кетади, кейин эса яна бир жойга йиғилади. Бу худди биз ҳақимизда”, — деди Журова.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб бу мавзу орқали манипуляция қилишидан наф йўқ, чунки улар масаланинг туб моҳиятини тушунмайдилар. Россияда ҳеч қачон Украинадаги каби рус тили тақиқланадиган ва рус тилида сўзлашувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмайдиган вазият юзага келмайди, деди депутат.
“Биз ўз анъаналаримизни эҳтиётлаб асраймиз ҳамда оз сонли халқларимизнинг урф-одатлари ва тилларини албатта сақлаб қоламиз... Бунинг муҳимлигини тушунамиз. Ажабланарлиси шундаки, гарчи уларда деярли ҳамма рус тилида гаплашгани маълум бўлса-да, Украина буни ҳар томонлама таг-томири билан йўқотмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Донбасс аҳолиси Украинада яшаган пайтларида ҳам рус маданияти, хотираси ва анъаналарини сақлаб қолган ва ҳозирда соф рус тилида сўзлашмоқда, дея қўшимча қилди Журова. Унинг ишонч билдиришича, Украина ҳукумати келажакда барибир рус тилини қайтаришга мажбур бўлади.
“Барибир, улар у ёки бу тарзда рус тилини муомалага қайтаришларига тўғри келади”, — дея таъкидлади Журова.
Первый заместитель комитета Госдумы РФ по делам СНГ Константин Затулин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Рус халқи турли миллатларни бирлаштириш қобилияти билан кучли — Затулин
Янгиликлар лентаси
0