Рус халқи турли миллатларни бирлаштириш қобилияти билан кучли — Затулин

© Sputnik / Нина ЗотинаПервый заместитель комитета Госдумы РФ по делам СНГ Константин Затулин
Первый заместитель комитета Госдумы РФ по делам СНГ Константин Затулин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Oбуна бўлиш
Затулиннинг таъкидлашича, рус халқининг турли миллат ва маданиятларни бирлаштира олиши улкан давлат барпо этишга имкон берган.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Рус халқи бирлаштира олиш ва сақлаб қолиш қобилияти билан кучлидир — Затулин Рус халқи ўз таркибида турли маданият ва элатларни бирлаштира олиши ҳамда сақлаб қолиши билан кучлидир, дея маълум қилди РИА Новостига Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси аъзоси Константин Затулин.
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишида ташқи кучлар бутун тарих давомида халқаро майдондаги рақобатдан қутулиш мақсадида Россия жамиятига раҳна солишга, мамлакатни бўлиб ташлашга уринганини қайд этди. Бироқ, президент таъкидлаганидек, халқлар бирлиги миллий суверенитетни мустаҳкамлаш ва Россиянинг ўзини асраб қолишнинг энг муҳим омилига айланди.

"Рус халқи давлат ташкил этувчи халқ сифатида шу билан кучлики, у ўз тарихида юзлаб йиллар давомида қўшиб олиш ва бирлаштиришни, шунингдек, ўз таркибида турли маданият ва халқларни сақлаб қолишни уддалаган. Мана шу мислсиз ютуқ бизга шундай улкан мамлакатни барпо этиш имконини берди", - деди Затулин.

Парламент аъзоси XX асрда Россия икки марта парчаланганини эслатиб ўтди: дастлаб Биринчи жаҳон уруши ва 1917-йилги инқилоб даврида Россия империяси, кейин эса 1991 йилда, "ўзимизни ўзимиз чалғитиб қўйганимизда" Совет Иттифоқи. Унинг фикрича, ҳозирда Россия Федерациясидаги кўп миллатли бирлик ва барқарорликка ичкаридан путур етказишга қаратилган хомхаёлларга, шубҳа-гумонларга ва хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳим.
Затулиннинг фикрича, ҳозирда россияликларнинг бирлигига ташқаридан раҳна солишга уринишлар Украинадаги махсус ҳарбий операция фонида амалга оширилмоқда.
"Бундай уринишлар калтабин ёки ғаразли ниятдаги кишилар томонидан турли даражада амалга оширилмоқда: ҳам махсус ҳарбий операция муносабати билан, ҳам мамлакат бошдан кечираётган қийинчиликлар, масалан, миграция сиёсати ва ҳоказолар баҳонасида", - дея таъкидлади у.
Депутат ҳеч ким ички низолардан фойдалана олмаслиги учун Россия фуқаролари оқил бўлишлари лозимлигини қўшимча қилди.

"Россия Федерацияси президентининг мурожаати мазмуни ҳам шунда ва мен буни мутлақо ҳамда тўлиқ қўллаб-қувватлайман", - дея хулоса қилди у.

Люди собираются у большой спортивной арены Лужники в Москве перед началом митинга-концерта, посвященного воссоединению Крыма с Россией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланмоқда — 414 йил аввал нима бўлган?
Янгиликлар лентаси
0