Мирзиёев Бухорода 30 млрд долларлик янги ташаббусларни эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по развитию экономики Бухарской области
Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию экономики Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Oбуна бўлиш
Бухорода 30 млрд долларлик ташаббуслар эълон қилинди. Янги аэропорт, пулли йўл, тезюрар поезд ва сув тармоқлари режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги йиғилишда ҳудуд иқтисодиёти ва аҳоли турмушини яхшилашга қаратилган 30 млрд долларлик янги ташаббусларни маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Сув таъминоти учун 385 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда, унинг иккинчи босқичига яна 248 млн доллар жалб қилинади. Натижада 1,7 млн аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 775 минг киши канализацияга уланади. Сув билан қамров 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.
Самарқанд — Бухоро йўналишида пулли автомобиль йўли қуриш режалаштирилган. У сафар вақтини 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириши кутилмоқда.
Шу йўналишда тезюрар поезд учун янги темир йўл ҳам кўзда тутилган. Келаси йил М-37 йўлининг 69 километрини 200 млн доллар эвазига янгилаш бошланади.
Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилмоқда. У бир вақтда 20 та самолёт ва 1 200 йўловчига хизмат кўрсата олади. Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрлик йўл қурилади, автобуслар учун 5,5 километрлик БРТ йўлаги ҳам ташкил этилади. Президент аэропорт ва унга олиб борувчи йўлни Мустақиллик байрамигача топширишни буюрди.
Бу йил вилоятга 3,5 миллион хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда. Мақсад — улар сонини 7 миллионга етказиш. Бухоро шаҳрида 80 миллион долларлик туризм маркази ташкил этилади, 60 миллион долларлик конгресс-холл қурилмоқда. Бухоро туманида эса 500 млн долларлик туризм кластери режалаштирилган.
Энергетикада келгуси уч йилда 3,1 минг мегаваттли шамол электр станциялари, 1 минг мегаваттли энергия сақлаш тизимлари ва 745 километр электр тармоғи қуриш белгиланган.
Вилоятда 40 мингга яқин ишсиз бор, 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст.
"Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди", — деди президент.
Масъулларга аҳоли даромадини ошириш бўйича туманлар кесимида режа тайёрлаш топширилди.
В Бухаре создается новый центр для международных мероприятий и туристов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Бухоро халқаро саммитларга тайёрланмоқда: 105 млн долларлик марказ ва янги меҳмонхоналар
Янгиликлар лентаси
0