Қозоғистондан Ўзбекистонга янги темир йўл орқали илк кўмир поезди жўнатилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Oбуна бўлиш
Дарбаза–Мақтаарал янги темир йўли орқали Ўзбекистонга илк юк поезди жўнатилди. Йўналиш йилига қўшимча 10 млн тонна юк ташиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Қозоғистондан Ўзбекистонга янги Дарбаза–Мақтаарал темир йўл линияси орқали илк юк поезди жўнатилди. У Қозоғистон кўмирини олиб келмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Олжас Бектенов матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, биринчи юк поезди октябрь ойида йўлга чиққан. Янги магистраль икки мамлакат ўртасидаги юк ташиш имкониятларини кенгайтиради ва қўшимча экспорт йўналишини яратади.
© SputnikМежду Казахстаном и Узбекистаном открыли новую жд линию
Между Казахстаном и Узбекистаном открыли новую жд линию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Между Казахстаном и Узбекистаном открыли новую жд линию

Қозоғистон темир йўллари компанияси вакили Гани Есенбаевнинг аввалроқ билдиришича, янги йўналиш ишга тўлиқ тушгач, икки давлат ўртасида йилига қўшимча 10 млн тонна юк ташиш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, магистраль юклама юқори бўлган Сариағаш–Тошкент темир йўл участкасини енгиллаштиради. Айрим транзит юкларни Тошкент темир йўл узелига киритмасдан Тожикистон ва Афғонистон йўналишида ташиш имкони пайдо бўлади.
Дарбаза–Мақтаарал темир йўли Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қурилмоқда. Лойиҳа бўйича темир йўлларнинг умумий узунлиги 152 километр, асосий йўллар узунлиги эса 127,6 километрни ташкил этади.
Янги йўналиш орқали қўшимча 10–14 миллион тонна юк ташиш, истиқболда эса юк оқимини 20–25 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.
Лойиҳани тўлиқ ишга тушириш 2026 йил декабрига режалаштирилган. Янги линия бўйлаб илк юк поездининг ҳаракатланиши уни амалга оширишда муҳим босқич бўлди.
ЖД вагоны с зерном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Қозоғистондан дон ташиш ҳажми ошди — Ўзбекистон терминалларининг қуввати етишмаяпти
Янгиликлар лентаси
0