Ўзбекистонлик сузувчи ўсмирлар Олимпиадасида тарихий медални қўлга киритди

© Пресс-служба НОКДакар-2026: Мухаммадисмоил Рахмонов завоевал бронзовую медаль в плавании
Дакар-2026: Мухаммадисмоил Рахмонов завоевал бронзовую медаль в плавании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Муҳаммадисмоил Раҳмонов Дакарда 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон сузиш спорти тарихига кирди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик сузувчи Муҳаммадисмоил Раҳмонов Сенегалнинг Дакар шаҳрида ўтаётган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Раҳмонов 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича финал баҳсида 2 дақиқа 15,79 сония натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади.
Олтин медални япониялик Иори Миязаки (2:12.33), кумуш медални эса литвалик Домас Вилимас (2:13.50) қўлга киритди.
Ушбу бронза Ўзбекистон тарихида ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сузиш мусобақаларида қўлга киритилган илк медаль бўлди. Шунингдек, Раҳмонов Дакар Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига биринчи медални келтирди.
Эътиборлиси, Раҳмонов жорий йилнинг июль ойида Таиландда ўтказилган ёш тоифалари бўйича Осиё чемпионатида ҳам айнан 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.
31 октябрдан 13 ноябргача давом этадиган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 нафар спортчи 11 та спорт турида иштирок этмоқда. Раҳмонов 50 ва 100 метрга брасс усулида сузиш мусобақаларига ҳам рўйхатдан ўтган.
Тахмина Икрамова завоевала золото Азиатских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Аичи–Нагоя: Ўзбекистон медаллари, 48 йилда илк бор олтинсиз натижа, 9 йилда илк мағлубият
Янгиликлар лентаси
0