Ўзбекистон иқтисодиёти 9 ойда 8,3 фоизга ўсди — қайси ҳудудлар етакчи?

Oбуна бўлиш
Ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунлари бўйича ҳудудлар кесимида ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичларини эълон қилди.
Унга кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 1 755,5 трлн сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш суръати 8,3 фоиз бўлди.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида ЯИМ ўсиши 8 фоизни ташкил этган эди.
Энг юқори ўсиш суръатлари:
Тошкент шаҳри — 13,1 фоиз;
Фарғона вилояти — 10,5 фоиз.
Энг паст ўсиш суръатлари:
Навоий вилояти — 8,1 фоиз;
Қашқадарё вилояти — 8,6 фоиз;
Сурхондарё вилояти — 8,7 фоиз.
Қолган ҳудудларда:
Наманган вилояти — 9,8 фоиз;
Тошкент вилояти — 9,6 фоиз;
Хоразм вилояти — 9,6 фоиз;
Бухоро вилояти — 9,5 фоиз;
Жиззах вилояти — 9,5 фоиз;
Самарқанд вилояти — 9,4 фоиз;
Андижон вилояти — 9,3 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикаси — 8,9 фоиз;
Сирдарё вилояти — 8,9 фоиз.
Ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиши бўйича етакчи бешта ҳудуд ҳақида батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0