Ўзбекистондаги газ муаммолари Хитой импортига таъсир қилиши мумкин — ХЭА

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНа территории газоперерабатывающего завода
На территории газоперерабатывающего завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Халқаро энергетика агентлиги Ўзбекистонда газ қазиб олиш имкониятлари билан боғлиқ муаммолар туфайли Марказий Осиёдан Хитойга газ етказиб бериш камайишини прогноз қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. 2026–2027 йиллар қиш мавсумида Марказий Осиёдан Хитойга қувурлар орқали етказиб бериладиган табиий газ ҳажми бироз қисқариши кутилмоқда. Бунга Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва етказиб бериш имкониятлари билан боғлиқ муаммолар таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлигининг (ХЭА) газ бозорига оид янги ҳисоботида айтилган.
Агентлик прогнозларига кўра, Хитойнинг қувурлар орқали умумий газ импорти ўтган қиш мавсумидаги даражада сақланади. Марказий Осиёдан етказиб беришнинг қисқариши эса Россиядан газ импортининг кўпайиши ҳисобига қопланади.
ХЭА маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ёки 5 млрд кубометрдан кўпроққа камайган. Агентлик буни мамлакатда газ қазиб чиқариш имкониятларининг ёмонлашуви билан изоҳлаган.
Шу билан бирга, ХЭА 2026 йилда Хитойга Марказий Осиёдан газ етказиб бериш кутилганидан паст бўлганини, Россиянинг "Сибирь кучи" қувури орқали экспорти эса ўтган йилга нисбатан бироз ошганини қайд этди.
2027 йил январь ойида Россиядан Хитойга янги Узоқ Шарқ газ қувури ишга туширилиши кутилмоқда. Унинг йиллик ўтказиш қуввати 10 млрд кубометрни ташкил этади. Бироқ газ етказиб бериш ҳажми босқичма-босқич оширилади.
Шунингдек, агентлик Россия Марказий Осиёга ҳам газ экспортини кўпайтираётганини таъкидлаган. "Газпром" маълумотларига кўра, сентябрь ойи бошида минтақа мамлакатларига етказиб бериш ҳажми 2025 йилга нисбатан 70 фоизга ошган.
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2026
Ўзбекистонда ўтказувчанлик қувватини ошириш учун янги магистрал газ қувурлари қурилади
Янгиликлар лентаси
0