Ўзбекистонда ўтказувчанлик қувватини ошириш учун янги магистрал газ қувурлари қурилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2026
Oбуна бўлиш
Йил бошидан бешта янги газ конлари очилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимот доирасида газ транспорт тизимининг ўтказувчанлик қувватини оширишга доир лойиҳаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Унда янги магистрал газ қувурларини қуриш, компрессор станцияларини модернизация қилиш каби тадбирлар қамраб олинади.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, айрим станцияларда замонавий электр двигателларини ишга тушириш, газ етказиб бериш барқарорлигини ошириш ҳамда йилига 125 миллион куб метр газ тежаш имконини беради. Шу муносабат билан уларни амалга оширишни молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 3D сейсмик разведка ишларининг ҳажми ўтган йилга нисбатан 5 бараварга ошириш режалаштирилмоқда.
Йил бошидан бешта янги газ конлари очилди, ҳудудларда 6000 метргача ва ундан ортиқ чуқурликларга 80 та қудуқ бурғиланган бўлса, тўртинчи чоракда ушбу қудуқлардан яна 40 тасини бурғилаш режа қилинган.
Истиқболли майдонларни, айниқса Устюртнинг катта чуқурликдаги қатламларни ўрганиш, янги конларни ўзлаштириш ҳамда мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш бўйича режалар тақдимот қилинди.
Мирзиёев геология-қидирув ва бурғилаш ишлари натижадорлигини ошириш, йирик лойиҳаларни пухта ҳисоб-китоб ва аниқ молиялаштириш манбалари асосида олиб бориш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по реформированию системы обеспечения сжиженным газом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2026
Суюлтирилган газ учун янги нарх механизми жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0