Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия, Украина ва АҚШ Абу-Дабида музокаралар ўтказади — сана ва асосий мавзулар

© AP Photo / Jacquelyn MartinЗать президента США Джаред Кушнер и спецпосланник Стив Уиткофф
Зать президента США Джаред Кушнер и спецпосланник Стив Уиткофф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва Украина делегациялари 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида АҚШ воситачилигида музокара ўтказади. Учрашувда хавфсизлик ва тинчлик масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Россия ва Украина делегациялари ўртасида ишчи даражадаги музокараларда воситачилик қилади.
Музокараларнинг асосий мавзулари урушдан кейинги хавфсизлик кафолатлари, кескинликни пасайтириш, гуманитар масалалар ва тинчликка эришиш йўлидаги кейинги қадамлардан иборат бўлади.
Шунингдек, жорий ҳафтада АҚШ музокарачилари Брюсселда Франция, Германия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари билан учрашади.
Унда Украина учун хавфсизлик кафолатлари, Европанинг урушдан кейинги хавфсизлик тизими ва Украинани қайта тиклашни иқтисодий қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинади.
Уиткофф Киев, Осло ва Санкт-Петербургда ўтказилган аввалги учрашувларда эришилган натижалар асосида узоқ муддатли тинчлик келишувига эришишга умид билдирди.
Юқори мартабали америкалик амалдорга таяниб, "Reuters" агентлигининг хабар беришича, Абу-Дабидаги музокараларда АҚШ номидан Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва 4 ноябрдан кейин уч томонлама музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдирган эди.

Ўз навбатида, Владимир Зеленский ноябрь ойининг биринчи ярмида уч томонлама музокара ўтказиш бўйича келишув мавжудлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Украина ва АҚШ делегацияларининг аввалги уч томонлама музокаралари 17–18 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтган, бироқ томонлар асосий келишмовчиликларни бартараф эта олмаган.
Помощник президента РФ Юрий Ушаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия–АҚШ–Украина музокаралари: Ушаков сана ва Европа иштироки ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0